Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСабзавотларни сақлашда минимал қуриш даражасини қандай таъминлаш мумкин – мутахассис тавсиялари
ТехнологияларЯнгиликлар

Сабзавотларни сақлашда минимал қуриш даражасини қандай таъминлаш мумкин – мутахассис тавсиялари

Сабзавот сақлаш омборлари эксплуатацияси фермерлардан катта харажатларни талаб этади. Бироқ аксарият ҳолларда сабзавотларни сақлашга сармоя киритишда фермерлар ўзлари кутган натижани ололмайди, деб ёзади AgriGator хабарлари асосида SEEDS.org.ua.

Бир неча ўн йиллар давомида Украина ва бутун дунёга картошка ҳамда сабзавотларни сақлаш учун ускуналар етказиб бераётган «ВанДайк Техникс» МЧЖ тижорат директори Андрей Марущак сабзавотларни сақлашнинг технологик усулларига оид зарур тавсияларни берди.

Кўпинча фермерлардан сабзавотларни узоқ муддат сақлаш натижасида улар «қурий» бошлаб, бу маҳсулот сифатига таъсир қилади, деган гапларни эшитиш мумкин. Мазкур ҳолатдан нима қилиш мумкин?

– Муаммо шундаки, технологик компаниялар, асосан хорижий компаниялар, маҳсулотларнинг қуриб кетишига йўл қўймайдиган юқори сифатли ечимларни таклиф қилишади. Аммо кўп ҳолларда мижозларнинг «Х» компанияси буни арзонроқ қила олади деб ўйлаб, уларнинг хизматларини афзал кўришига дуч келамиз.

Бироқ 2-3 йилдан сўнг сабзавотлар қуриб қолганида агромаҳсулот етиштирувчилар бунинг сабабини билолмай, муаммога дуч келади.  Одатда Украина бозорига тақдим этиладиган ускуналар одатда Голландияда ишлаб чиқарилганлигини тушуниб олиш керак.

Ушбу мамлакатда жуда оз миқдорда қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд. Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар ўзлари етиштирган маҳсулотларга жиддий эътибор беришади. Шу боисдан ҳам маҳсулотлари қуришининг минимал даражаси сақлаш жараёнининг асосини ташкил этади.

– Украинада вазият бошқачами?

– Украинада қуйидагилар асосий ўринда туради: ускунани бироз арзонроқ сотиб олиш мумкин, аммо маҳсулотни сақлаш жараёнида уларнинг кўпроқ йўқотилишига дуч келинади. Айрим ишлаб чиқарувчилар онгли равишда ёки сақлаш технологияларини билмасликлари сабабли бундай ҳолатларга дуч келишади.

Лекин асосий муаммо шундаки, қоидага кўра мижоз сабзавотларни сақлашда фойдаланиладиган ускуналарнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотга эга бўлмайди. Аслида, бу ҳолатни  мижознинг мазкур бизнес мутахассиси эмаслиги билан изоҳлаш мумкин.

Бундан ташқари, илгари сабзавотларни супермаркетларда максимал уч ҳафта сақлаш учун ечимлар таклиф қилиб, сўнгра бу тажриба уларга узоқ муддат сақлашга имкон беради, дея фикр билдирган кўплаб Украина компаниялари мавжуд. Бу компаниялар ускуналар учун  жуда паст нархларни таклиф қилишади.

Мисол учун, агромаҳсулот  ишлаб чиқарувчиси бундай компаниялардан ускуналар сотиб олиб, у ерда 3-4 йилдан сўнг биздан янги ускуналар сотиб олишга мажбур бўлганини биламан.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотларни сақлаш: эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш

Сақлаш жараёнида сабзавотлар қуришининг максимал даражаси қанча бўлиши лозим?

– Сабзавотлар сақлашнинг нормал жараёни омборда 8 ой давомида сақланадиган маҳсулотларнинг умумий ҳажмига нисбатан 6-7 фоиз қуришини назарда тутади.

Агар қуриш даражаси 10% дан ортиқ бўлса, унда сиз мос равишда нафақат вазнни, балки маҳсулотнинг харидоргирлигини ҳам йўқотасиз.

Масалан, картошка харидоргирлигини йўқотса, келгусида уни фақат қайта ишлаш жараёнида ишлатиш мумкин, сабзи билан эса вазият янада ёмонроқ кечади.

Ҳар йили пул йўқотишдан кўра, сақлаш ускуналарига бир марта сармоя киритиш фойдали эмасми?

– Бу ҳолатда иккита ечим бор: нисбатан арзон ускуналар сотиб олиб, ҳар йили маҳсулотларнинг 25 фоиз миқдорини йўқотиш мумкин. Шунингдек, ускуналарни юқори нархда сотиб олиб, маҳсулотларнинг қуриши натижасида ҳар мавсумда йўқотишни 6 фоиз билан чеклаб ёки йўқотишларни буткул бартараф этиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин