Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларПольшалик истеъмолчилар пўстлоқости бинафшаранг картошкага қизиқиш билдирмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Польшалик истеъмолчилар пўстлоқости бинафшаранг картошкага қизиқиш билдирмоқда

Польшалик селекционерлар пўстлоқости қисми бинафшаранг картошка навини ишлаб чиқди. Мутахассислар янги маҳсулотга истеъмолчилар катта қизиқиш билдираётганини айтмоқда.

Мазкур нав картошка етиштиришга ихтисослашган Zamarta қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида олиб борилган кўп йиллик селекция ишлари натижасида олинган. Бу ҳақида Portal Potatoes News ҳаволасига таяниб, Fruit-inform хабар бермоқда.

Zamarta компаниясининг картошка селекцияси бўйича мутахассиси Александра Бехнинг сўзларига кўра, пўстлоқости бинафшаранг янги “Provita” нави ажойиб таъмга эга.  Сабзавотга антоцианлар ноодатий ранг беради.  Таъм хусусиятларига кўра, Provita пўстлоқости оқ ёки сариқ навли классик навларни эслатади. Янги нав пазандаликнинг В турига тааллуқли бўлиб, умумий  фойдаланиш учун мўлжалланган навларга хос. Ушбу турга тааллуқли навларнинг пўстлоқости қисми қайнатиб пиширилганида қаттиқлигича қолади, лекин уни санчқи билан эзғилаш осон. В типидаги картошка пюре тайёрлаш учун ҳам ишлатилади.

Ўйлайманки, янги бинафшаранг картошка аҳоли рационини саратонга қарши хусусиятларга эга антоцианлар билан бойитади. Антоцианлар кўплаб ўсимликлар, хусусан, сабзавотларнинг янги навига ўзига хос ранг беради. Provita нави таркибидаги антоцианлар организмдаги кўплаб тизимларга ижобий таъсир кўрсатади«, дейди Александра Бех.

Бу йил Provita нави Вроцлавдаги Табиий фанлар университетида ўрганилади. Олимлар полифенол бирикмалар (жумладан, антоцианлар) ва антиоксидант потенциал даражасини синаб кўришади. Ҳозирги вақтда пўстлоқости қисмнинг қизғин бинафша ранги сабзавот таркибида антоцианлар кўплигидан далолат эканлиги маълум. 100 г хом бинафшаранг картошкадаги бўёқ миқдори 100 г қулупнай, қизил пиёз ёки қизил карамдаги антоцианлар миқдорига тенг.

Александра Бехнинг сўзларига кўра, картошканинг янги навини яратиш мос ота-она жуфтларни танлаш билан бошланади. Ушбу ҳолатда ота-она шаклларидан бири зич ва бир хил рангдаги қаттиқ пульпага эга бўлиши муҳим эди. Бинафшаранг пигментга эга бўлмаган сабзавотлар эрта босқичда бу комбинациядан чиқариб ташланган. Кейинги йилларда кўплаб хусусиятлар, жумладан, вегетация даврининг давомийлиги, сиртидаги  «кўзча»ларининг чуқурлиги, таъми, пишганидан кейинги ранги, ҳосилдорлиги, патогенларга чидамлилиги кабилар баҳоланди.

Provita навини яратишда энг катта муаммо агротехник ва функционал кўрсаткичлари яхши, пўстлоқости қисми қаттиқ ва бир хил рангдаги навни олиш эди. Пульпанинг бинафша рангини таъминловчи компонентларни танлаш сезиларли даражада чекланган, чунки бундай рангдаги навлар кам. Қолаверса, уларнинг кўпи узоқ вегетацион давр, паст сифат ва миқдорий хусусиятларга эга навлардир.

Аммо селекционерлар ушбу тўсиқларнинг барини енгишга муваффақ бўлишди. Натижада, пўстлоғи жуда силлиқ, сиртидаги чуқурча — «кўзча»лари кичик ва юқори ҳосилдорликка эга, эртапишар, асосий касалликлар, жумладан, фитофторозага чидамли нав олинди. 9 балли шкала бўйича (1 — таъсирчан, 9 — буткул чидамли), унинг чидамлилиги 4 га тенг. Бундан ташқари, Provita картошка саратони (Synchytrium endobioticum)га, сабзавотнинг ички ва ташқи нуқсонлари шаклланишига қарши чидамлидир.

Янги навни ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, ноодатий рангдаги картошка харидорлар орасида оммабоп бўлиши аниқ: «Антоцианлар мавжудлиги билан боғлиқ соғлиқ учун фойдали жиҳат истеъмолчиларни анъанавий (оқ ёки сариқ) картошкадан кўра бинафша рангли янги навни афзал кўришга ундаши мумкин. Чакана савдо тармоқлари ҳам, истеъмолчилар ҳам Provita’га қизиқиш билдирмоқда. Ушбу нав бир муддат чакана савдо тармоқларидан бирида  сотилиб, харидорларда катта қизиқиш уйғотди.  Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатмоқдаки, бозорда ушбу нав учун ниша мавжуд. Provita’нинг бозорда мавжуд кўплаб навларга нисбатан юқори сифат кўрсаткичлари унинг устунлигини таъминлайди”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин