Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЎсимликларни чанглатувчи митти робот
ТехнологияларЯнгиликлар

Ўсимликларни чанглатувчи митти робот

Финляндиянинг Тампере университети тадқиқотчилари жамоаси 5 миллиметр ўлчамдаги митти роботни яратишди. Қоқигул уруғига ўхшаш FAIRY номли ушбу робот ҳаракатланиш учун ёруғлик ва шамол энергиясидан фойдаланади. У ўсимликларнинг мавсумий чангланишида кўмак беришга мўлжалланган, деб ёзмоқда EastFruit SEEDS нашри ҳаволасига таяниб.

Қурилма шу қадар енгилки, шамол уни гулдан-гулга олиб ўта олади. Барча жараённи мутахассислар назорат қилади. Улар сунъий чанглатувчини ишга йўналтириб, кўзга ташланадиган ёруғлик билан бошқаришади.

Қоронғу ва сокин ҳавода робот ҳаракатсиз туриб қолади. Етарли ёруғлик мавжуд бўлганида структура автоматик равишда очилиб, шамол оқими бўйлаб учади.

Шунингдек ўқинг: Австралия компанияси иссиқхоналарида помидорни асалари ўрнига роботлар чанглатмоқда (видео)

Қурилма озиқ-овқат хавфсизлиги ва биологик хилма-хилликка дахлдор ўсимлик ва дарахтларнинг етарли даражада чангланиши муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.

Олимлар олдига қўйилган вазифа – робот материалининг сезгирлигини оширишдир, зеро, шунда митти машина ҳар қандай ёруғликда ишлай олади ва биокимёвий бирикмаларни ташийди.

FAIRY лойиҳаси 2021 йилнинг сентябрь ойида бошланган ва 2026 йилнинг августига қадар давом этади, деб ёзмоқда www.tuni.fi.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иссиқлик ўтказмайди, лекин ёруғлик беради — АgTech компанияси RedSea’нинг iyris иссиқхона томи технологиясини синовдан ўтказмоқда

EastFruit

Сабзавот етиштиришда бегона ўтларга қарши курашиш учун кўмак берувчи лазер технологияси

EastFruit

Шаҳарлар мева-сабзавот маҳсулотларининг 30 фоизини маҳаллий шароитда етиштиришга ҳаракат қилиши керак

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин