Aruga robotic pollination Guyra tomato glasshouse Elm Street
Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларАвстралия компанияси иссиқхоналарида помидорни асалари ўрнига роботлар чанглатмоқда (видео)
ВидеоДолзарбТехнологияларЯнгиликлар

Австралия компанияси иссиқхоналарида помидорни асалари ўрнига роботлар чанглатмоқда (видео)

Жаҳонда биринчи бўлиб Австралиядаги Costa компанияси Исроилнинг Аrugga AI Farming компанияси билан ҳамкорликда Янги Жанубий Уэлснинг Гайра шаҳридаги иссиқхонасида робот ёрдамида помидорни чанглатиш ишларини бошлади. Бу ҳақида EastFruit Costa компанияси сайти маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхонада юқори сифатли резавор ҳосилини олишда тукли ари билан чанглатиш муҳим, аммо бу қиммат усул (видео)

Бутун жаҳондаги иссиқхоналарда чанглатиш, одатда, асаларилар ёрдамида амалга оширилади, аммо Австралияда улардан фойдаланиш таъқиқланган.  Шу боис, чанглатиш жараёни қўл меҳнати билан амалга оширилар эди.

Чанглатувчи роботлар қаторлараро ҳаракатланади, сунъий интеллект ёрдамида чангланишга тайёр бўлган гулларни топиб, асалариларнинг чанглатишига тақлид қилган ҳолда гуллар тебраниши учун ҳаво импульсларини юборади.

Роботлар фаолияти ҳақида видео:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Дронлар боғдорчиликдаги кўплаб муаммоларга ечим бўла олади — Андрий Ярмак (видео)

EastFruit

Картошка ва пиёзни оптик сараловчи машина (фото)

EastFruit

Италия компаниясида олмалар 72 йил давомида қўлда териб келинган. Роботлар эса ҳаммасини ўзгартирмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин