Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларОлхўрининг янги нави АҚШ истеъмолчиларига манзур бўлмоқда
ДолзарбТехнологияларЯнгиликлар

Олхўрининг янги нави АҚШ истеъмолчиларига манзур бўлмоқда

Чили университети селекционерлари олхўрининг янги кечки  навини яратишди. 100% Чили олхўриси — Sweet Pekeetah февраль ойининг иккинчи ярмида жанубий яримшарда пишиб етилади.

Янги нав жуда ҳам ширин таъми, қарсилдоқлиги ва серсув меваси билан ажралиб туради. Бундан ташқари, мазкур нав пўстлоғида характерли «сепкиллар» мавжуд, шунинг учун номи «пекита» (реcа — испан тилидан таржима қилинганда «сепкил» деган маънони англатади — EastFruit эслатмаси).

Олхўрининг ушбу янги нави «Purple Honey» («Бинафшаранг асал») номи билан ҳам сотилади, бу ном унинг ўзига хос ширин таъмига урғудир. Мазкур нав Чили университетининг Олхўри етиштириш дастури доирасида таклиф этилган биринчи тижорат нави бўлиб, у Чилида сархил мева экспорт қилувчи 10 та компаниялар гуруҳи томонидан етиштирилади ва сотилади.

«Sweet Pekeetah музлатгичда сақлаш учун жуда мос ва у 0°C (32°F) ҳароратда 45-50 кун давомида органолептик хусусиятларини йўқотмасдан яхши сақланади«, дейди университетнинг интеллектуал мулк бўлими бошлиғи Каролина Куш.

Унинг сўзларига кўра, мазкур олхўрининг 17 тоннага яқини АҚШга жўнатилди.

Sweet Pekeetah ҳозирги кунда тахминан 100 гектар майдонга экилган. Бу ҳақида EastFruit FreshFruitPortal.com ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Савдо жараёни

Ҳозирги вақтда Sweet Pekeetah’нинг тижорат экспортида учинчи тўлқин давом этмоқда, тахминан 1300 тонна мева ташқи бозорларга, асосан, Хитойга етказиб берилди ва бу олхўрининг мазкур нави экспорти ҳажмининг 92%ини ташкил қилади.

Шунингдек ўқинг: Чили олхўри экспорти бўйича жаҳон рекордини янгилади, Ўзбекистон эса жаҳон лидерлари тўртлигига кирди!

Чилилик агроэкспортёр LaFrut мавсумни Sweet Pekeetah’нинг синов партияси билан очмоқда, компания «истеъмолчиларнинг маҳсулотга нисбатан муносабатини тушуниш ва ҳозирги талабни қондириш имкониятларини кўриб чиқиш» мақсадида ушбу синов партиялар шакллантириб ташқи бозорларган жўнатилган.

LaFrut’нинг тижорат бўлими бошлиғи Матиас Алессандринининг айтишича, компания жорий мавсумда Осиё бозорига эътибор қаратган бўлса-да, АҚШ бозори Чили олхўриси учун жуда жозибадорлигича қолмоқда.

Бўлим бошлиғининг қайд этишича, бу йилги экспорт ўтган мавсумдан тахминан икки ҳафта олдин бошланган бўлса-да, фирма ҳали ҳам ушбу янги нав борасида истеъмолчилар фикр-мулоҳазаларини кутмоқда.

«Биз ушбу тажрибалар учун очиқ бўлган АҚШдаги йирик чакана савдо тармоғи билан ишлаяпмиз, зеро, Чилидан аввалари етказиб бериладиган маҳсулотлардан бошқача маҳсулотни етиштириш ва уни Америка бозорида таклиф қилиш мумкинми ёки йўқлигини кўришимиз керак«, дея қўшимча қилди Алессандрини.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин