Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларНидерландияда қурғоқчиликка чидамли картошка навлари синовдан ўтказилмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Нидерландияда қурғоқчиликка чидамли картошка навлари синовдан ўтказилмоқда

Нидерландияда барқарор картошка етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Одатда, мамлакат фермерлари экадиган навларнинг аксарияти қурғоқчиликка таъсирчандир. Шу сабабли, Лимбург шаҳри яқинидаги суғорилмайдиган далада қирққа яқин хўраки ва қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка навларини синовдан ўтказишга қарор қилинди. Камроқ азот талаб қилувчи ҳамда иссиқ ҳаво, фитофтор ва қорақўтирга чидамли навларга аҳамият қаратилмоқда. Бу ҳақида Nieuweoogst ахборот агентлигининг интернет портали ҳаволасига таяниб, Fruit-inform хабар берди.

Янги меъёрларга кўра, фермерлар гектарига 175 кг дан ортиқ азот қўллаши мумкин эмас. Картошка фрисига мўлжалланган Innovator навини етиштириш учун тахминан 300 кг азот керак бўлади, шундан 200 кг баъзан тупроқда қолади.  Узоқ муддатда бу навдан фойдаланиш истиқболли бўлмаслиги мумкин. Jelly сорти қурғоқчиликка чидамлилигини намоён этди ва гектарига 120 дан 130 кг гача азот қўллаш етарлидир«, дейди  3 Point Potatoes савдо компаниясининг пилот лойиҳа бўйича маслаҳатчиси Бен Бредек.

Бен Бредекнинг қайд этишича, Fontane каби стандарт навлар ёғингарчилик кам бўлганда суст натижа кўрсатган. 35 даражадан юқори ҳарорат сабзавот плантациялари учун ҳалокатли бўлди.

Шунингдек ўқинг: Польшалик истеъмолчилар пўстлоқости бинафшаранг картошкага қизиқиш билдирмоқда

Тажриба лойиҳаси доирасида тармоқ компаниялари LТО ва LLTB билан биргаликда тест натижаларини ўрганмоқда.  Бу йил уруғлик картошка савдоси билан шуғулланувчи кўплаб компаниялар нав синовлари натижаларини кўриш учун синов майдонига ташриф буюришди. Истиқболли навларни танлашда картошка фри ишлаб чиқарувчилар ҳам иштирок этишди. Табиийки, бундай ўзаро ҳамкорлик тармоқнинг янада самарали ривожланишини таъминлайди.

Пилот лойиҳа иштирокчилари янги навларнинг YNTN вирусига нечоғли чидамлилигини ҳам кўриб чиқмоқда. Патоген пўстлоқда дегенератив ўзгаришларни келтириб чиқаради, бу эса сабзавот учун зарарлидир.

Озиқ-овқат картошкасини барқарор етиштириш бўйича лойиҳа Ўсимликлар саломатлиги дастурига киради. 2030 йилга бориб, Европа Иттифоқи мамлакатларида ўсимликларни ҳимоялаш воситаларидан фойдаланиш икки баробар қисқартирилиши керак, шунингдек, фермерлар  кимёвий ўғитлардан фойдаланишни камайтиришга чақирилади. Шу боис, камроқ ўғит талаб қиладиган, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги картошка навларини жорий этиш зарур. Пилот лойиҳа ташаббускори LTO Niderland бўлиб, LLTB лойиҳа  бошқаруви ва уни амалга оширишни ташкиллаштиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин