Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМузлаткичли ускуналарга пулни тежаган фермерлар охир-оқибат кўпроқ ютқазадилар
ТехнологияларЯнгиликлар

Музлаткичли ускуналарга пулни тежаган фермерлар охир-оқибат кўпроқ ютқазадилар

Мевалар, резаворлар ва сабзавотларни йиғиб-териш мавсуми давом этмоқда. Музлатиш ёки совитиш учун сақлаш жойи ва ускуналарига эга бўлмаган хўжаликларнинг эгалари ва фермерлар бу даврда шундай жиҳозларни харид қилиш зарурати ҳақида ўйлай бошлайди. Чунки бу маҳсулотни сақлаш муддатини узайтиради, унинг сифатини сақлайди. Аммо тарозининг битта палласида сақлашнинг афзалликлари турса, иккинчи палласида бундай ускуналарни ўрнатиш нархи туради. Ҳамма хўжаликлар ҳам ушбу йўналишга инвестиция киритишга тайёр эмас. Нега бу ишни пайсалга солмаслик керак, совитиш ускуналари қандай устунликларга эга ва уни ўрнатиш жараёни қандай кечади? «Alternative Technologies PF» компаниясининг лойиҳалаштириш бўлими раҳбари Сергей Виставной SEEDS га берган интервьюсида шу саволларга жавоб берди.

– Бугунги кунда фермерларга совитиш ва музлатиш учун қандай технологиялар ва ускуналар зарур?

– Ҳозирда ўрта ва паст ҳароратли мева-сабзавот сақлаш камералари, шок ҳолатда совитиш тизимлари: гидрокулинг, ҳаволи прекулинг; шок ҳолатда музлатиш тизимлари: музлатиш камералари ва шкафлари, флюидизацион ва спираль тез музлатиш аппаратлари, шунингдек, маҳсулот қадоқланадиган ишлаб чиқариш иншоотлари жуда долзарб бўлиб қолмоқда.

– Аграр ишлаб чиқарувчи совитиш ускуналарини ўрнатгач техник нуқтаи назардан қандай устунликка эга бўлади?

– Совитиш ускуналаридан фойдаланиш маҳсулотни сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради. Масалан, резаворлар териб олингандан сўнг 4 соат ичида совитилиши жуда муҳим. Дастлабки совитиш мевалар ва сабзавотларнинг “нафас олиш” интенсивлигини ва у билан боғлиқ биокимёвий жараёнларни камайтириш, катта ҳажмда оғирлик йўқотилиши ва фитопатоген микроорганизмлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Шок ҳолатда музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар, мевалар, кўкатлар, қўзиқоринлар муздан тушгач аввалгидек янги ва чиройли кўринишга қайтади. Бунинг сабаби шундаки, тезкор музлатиш усулида маҳсулотларнинг ҳужайраларида сувнинг микрокристаллари ҳосил бўлиб, унинг тузилишини бузмай, сақлаб қолади. Анъанавий усул билан музлатишда эса бунинг тескариси рўй беради.

– Сиз ҳар бир мижоз учун лойиҳалаштиришга қандай ёндашасиз? Умуман, бу жараён қандай кечади?

– Бошланишига, биз мижоздан техник топшириқ олишимиз – бўлажак лойиҳа бўйича барча бирламчи маълумотларни йиғишимиз лозим. Маҳсулот тури, ҳажмлар, технологик жараён, объектнинг жойлашган жойи, бинонинг сифатлари ва бошқалар шулар жумласидан. Учрашиб, ҳаммасини гаплашиб оламиз. Кейин эса лойиҳанинг техник-иқтисодий таҳлилини бажарамиз, техник ечим ишлаб чиқиб, тижорат таклифини тайёрлаймиз. Шундан сўнг, музокаралар муваффақиятли якун топгач, тизимнинг барча қисмларини батафсил лойиҳалашга ўтамиз, ускуналар ва унинг эҳтиёт қисмларига буюртма берамиз. Якуний босқич – тизимни монтаж қилиш ва ишга тушириш, ходимларни ўқитиш.

Шунингдек  ўқинг: Музлаткич жиҳозлари – резаворлар бизнесни ривожлантириш учун фойдали инвестиция

– Ускунани танлаб, лойиҳалаштириш бошланганидан то омбор ёки музлаткич линияси тўлиқ ишга туширилгунига қадар қанча вақт кетади?

– Лойиҳалаштириш ва тижорат таклифини тайёрлашга бир ҳафтача вақт кетади. Етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш ускуналарнинг ҳажми ва турига қараб бир ойдан уч ойгача вақт олади.

– Кўпинча фермерлар техника ёки ускуналардан пулни тежашга интиладилар. Нисбатан камроқ пул билан сифатли лойиҳани рўёбга чиқариш мумкинми?

– Биз нарх ва ресурсларни тежаш нуқтаи назаридан энг оптимал техник ечимни топиш мақсадида ҳар бир техник топшириқ учун алоҳида ҳисоб-китоблар қиламиз. Бироқ энергия тежамкор ва сифатли ускуна оддийсига қараганда арзонроқ ёки у билан бир хил нархда бўлиши имконсиздир. Энергия тежамкор техник ечимларни қўллаш ускунани мураккаблаштиради, автоматлаштиришнинг қўшимча воситаларини талаб этади, совитиш тизимларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш ва ишга тушириш харажатларини оширади. Агар ускунадан пул тежалса, у максимал даражада энергия тежамкор ва ишончлик ечим бўлмайди. Яхшиси узоқ истиқболни кўзлаб аввалбошдан 10-20% кўпроқ пул сарфлаш ва кейин эса ускуналардан фойдаланиш ва таъмирлаш харажатларининг олдини олиш керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин