Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИспанияда помидор қолдиқларидан биоўғит яратилди
ТехнологияларЯнгиликлар

Испанияда помидор қолдиқларидан биоўғит яратилди

Испаниянинг Алмерия университети (UAL) тадқиқотчилари гуруҳи помидорнинг ўсимлик қолдиқларидан био-ўғит ишлаб чиқди. Унинг ўзига хос хусусиятлари шундаки, анъанавий ўғитларга нисбатан ишлаб чиқариш арзон, шунингдек, экологик хавфсиздир. Бу ҳақида Hortoinfo.es интернет портали ҳаволасига асосланиб, Fruit-Inform хабар бермоқда.

Одатда, помидор ўсимлигининг қолдиқлари йиғим-теримдан кейин қайта ишлашга юборилади.  Тадқиқотчилар тупроқ унумдорлигини ошириш учун ундан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Ушбу био-ўғит анъанавий агрокимёвий препаратлар билан бир хил натижа беради, лекин атроф-муҳитни у қадар ифлослантирмайди. Қолаверса, у ҳар етти ойда бир марта ишлатилиши мумкин ва бу Алмерияда помидор етиштиришнинг одатий даврларига тўғри келади.

Анъанавий ўғитларни жорий этиш тупроқ деградацияси, сув ҳавзаларининг ифлосланиши каби жуда кўплаб салбий оқибатларга олиб келади. Органик ўғитлар қўлланса, бунинг  олдини олиш мумкин.  Мисол учун, органик ўғит помидор ўсимлигининг қолдиқларидан тайёрланиши мумкин.

«Бу ўғит анъанавийларига муқобил ва уларга нисбатан арзон, чунки хомашё аввалги ҳосил чиқиндиларидир», дейди  Алмерия университети илмий тадқиқотлар жамғармаси тадқиқотчиси Франциско Хосе Кастильо Диас.

Шунингдек ўқинг: Фертигация – иссиқхона ўсимликларини томчилатиб суғориш ва озиқлантиришни автоматлаштириш қандай амалга оширилади (видео)?

Agronomy журналида чоп этилган «Биодезинфекция — боғдорчилик экинларини айланма иқтисодиётда ўғитлашнинг фойдали усули» деб номланган тадқиқотда олимлар биоўғит ишлаб чиқариш учун биосоляризациядан фойдаланиш усулини сўзлаб берди. Қайта ишлаш жараёнида помидорнинг ўсимлик қолдиқларига махсус ишлов берилади.

Ҳосил йиғим-теримидан кейин олимлар суғориш тизимини олиб ташлашди ва иссиқхонанинг марказий йўлакчасига ўсимликлар қолдиқларини майдалаш учун жойлаштиришди.  Кейин уларни ротоватор (қишлоқ хўжалигида тупроққа ишлов бериш машинаси) ёрдамида қалинлиги 20 сантиметрлик тупроқ қатламига аралаштириб, суғориш тизимини қайта ўрнатишди.  Кейин биомасса пластик қоплама билан қопланди, органик моддалар парчаланиши янада жадалроқ кечиши учун у янада қаттиқроқ қисилди.

Биомасса ўғитга айланиши учун ўрта ҳисобда 30 кундан 90 кунгача вақт кетади.

Янги ўғитни ўрганиш бўйича тадқиқотлар UAL-ANECOOP тажриба фермасида кетма-кет уч йил давомида амалга оширилди. Икки тажриба участкасида помидор етиштирилди.  Улардан бирида анъанавий ўғитлар ишлатилди, иккинчисида эса помидорнинг ўсимлик қолдиқларидан органик ўғитлар тайёрлаб ишлатилди. Мутахассисларнинг фикрича, биоўғит самарадорлиги бўйича анъанавий агрокимёвий воситалардан кам эмас ва атроф-муҳитни камроқ ифлослантиради. Уни тахминан етти ойда бир марта қўллаш мумкин ва бу Алмерияда помидорнинг одатий ўсиш даврига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин