Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларДронлар флоти мавсумий ишчиларга нисбатан анча тежамкор — Валерий Яковенко
ДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Дронлар флоти мавсумий ишчиларга нисбатан анча тежамкор — Валерий Яковенко

«Шубҳасиз, барча роботлаштирилган ускуналар ишни осонлаштириш, вақтдан унумли фойдаланиш ва бу жараёнларни автоматлаштириш (агар бу мумкин бўлса) учун мўлжалланган. Яъни, жараён учун жавобгарлик масаласи инсон омилига боғлиқ, ишни эса робот ёки дрон амалга оширади», дейди Drone UA (Украина) компанияси асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Валерий Яковенко.

Валерий Яковенко спикерлардан бири бўлиши кутилаётган “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги вебинар арафасида EastFruit Валерий билан агробизнесни роботлаштиришнинг долзарб мавзусини муҳокама қилди.

2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб EastFruit халқаро платформаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕBRD) кўмаги билан Sapienza Media ҳамкорлигида бир қатор вебинарларни йўлга қўймоқда. Ушбу тадбирларда минтақанинг етакчи мутахассислари боғдорчилик дижитализациясининг  тенденциялари, технологиялари ва афзалликлари, шунингдек, боғдорчиликда даромадларни ошириш ҳамда атроф-муҳитга таъсирни камайтириш учун энг сўнгги технологик ютуқлардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида сўз юритишади.

#EastFruitHortiTech туркумидаги “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” деб номланган биринчи вебинарда боғдорчилик ва сабзавотчиликда агродронлардан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида сўз боради. У 2022 йилнинг 27 сентябрь куни Zoom платформаси орқали Киев ва Кишинёв вақти билан соат 10:00да, Тбилисида 12:00да ва Тошкентда соат 13:00да бошланади.

Вебинар мева-сабзавот ва ёнғоқ етиштирувчилар, агрономлар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар учун қизиқарли бўлиши аниқ. Онлайн тадбирда иштирок этиш олдиндан мажбурий рўйхатдан ўтиш шарти билан бепулдир. Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Дронлар учун харажатлар баъзан бир парвоз ёки бир марта Ўсимликларни ҳимоялаш воситалари (ЎҲВ) қўлланганда ҳам ўзини оқлайди

Биз роботлаштиришнинг қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш жараёнларига қандай таъсир қилишини кўриб турибмиз. Ва ёш аҳоли замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда далада иш бошлаш учун ҳудадларга қайтмоқда.  Украина қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари энг янги технологиялар билан тобора кўпроқ ишлай бошлаганлиги ҳам кўзга ташланяпти. Улар ўз тажрибалари мисолида гувоҳи бўлишдики, дронларга киритилган сармоя жуда тез самара беради, баъзан ҳатто бир мавсумда, баъзан эса битта парвоз ёки ЎҲВни бир марта қўллашда ҳам.

Шу маънода бу, албатта, бизнес учун енгилликдир.  Агар биз дрон/робот сотиб олишни мавсумий ишчилар ёллаш билан солиштирадиган бўлсак, жаҳон глобал тренди бўлмиш сервисларни ёллаш ҳам иқтисодий жиҳатдан қулайдир«, дейди Валерий Яковенко.

Унинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигида робототехника тарихи хизмат кўрсатиш тарихи ҳамдир, чунки, фермерлар ускуналар сотиб олиш ва  йилига 10 ой давомида ишламайдиган ходимларни сақлашга капитал сармояларни сарфламасликлари учун кўпроқ хизмат кўрсатувчи компаниялар ташкил этилмоқда. Ва бу айнан ҳозир агробизнесда парадигма ўзгариши рўй бераётганини англатади. “Ҳозир биз фермерларнинг ускуналар, жуда қиммат ускуналар сотиб олиши ҳақида эмас, балки мамлакатимиз ҳудудларида ва умуман бутун жаҳон бўйлаб фаолият асносида роботлардан фойдаланадиган улкан флотлар яратиш ҳақида сўз юритяпмиз. Бу фойдали, тезкор, тежамкор ва жуда кўп муаммоли масалаларнинг ечимидир”, дейди у.

Роботлаштириш бир қатор масалаларни ҳал қилади,  кадрлар масаласи, капитал инвестициялар масаласи шулар жумласидандир. Зеро, сервис моделига ўтиш жараёни кечмоқда, кўпроқ ҳосил олинади, сув ва ёқилғи тежалади, ЎҲВни қўллашда иқтисод қилишга эришилади, чунки улар камроқ қўлланиши мумкин ва бу робототехника ёрдамида агробизнеснинг иқтисодий таркибий қисмига ижобий таъсир кўрсатиш демакдир.

Украина — қишлоқ хўжалиги инновацияларидан фойдаланиш бўйича олдинда

Валерий Яковенко Украинада дронлар фаолиятини тартибга солиш бир нечта қонун ҳужжатлари даражасида амалга оширилаётганига эътибор қаратмоқда. Бир қонун ҳужжати дронлар ва бошқа ўйинчилар томонидан ҳаво бўшлиғидан фойдаланишни тартибга солса, иккинчиси, масалан, қишлоқ хўжалигида пестицидлардан фойдаланишни назорат қилади, бунда дронларга алоҳида инструмент сифатида қаралади ва у  классик авиация, авиакимёвий ишлардан алоҳида фаолият ҳисобланади. Булар Олий Радада муайян қўмиталардан ўтган овоз бериш учун лойиҳалар сифатида ёки ҳозир тегишли қўмиталар кўриб чиқаётган қонун лойиҳалари сифатида аллақачон мавжуддир.

Айтиш жоизки, Украина дрон технологияларини қўллаш бўйича энг холис қонунчилик ва ҳуқуқий базага эга. Бу, эҳтимол, Украинанинг бундай технологияларни қўллаш ва уларнинг интеграцияси борасида олдинда эканлиги сабабларидан биридир.

Агар уруш бошиданоқ украиналик фермерлар учун дронлардан фойдаланиш чекланиши ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда дронлар парвози ва ҳарбийлардан ташқари барча ўйинчиларнинг ҳаво бўшлиғидан фойдаланиши, яъни, вертолётлар, самолётлар, классик авиация таъқиқланади.  Дронлар бу ҳолатда, хусусан, агрода, эксклюзивга эга бўлади ва улардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалигида дронлар иқтисодий таркибий қисм учун жуда муҳимдир ва Аграр сиёсат вазирлиги дронларда ишлашга вақтинчалик рухсат олиш жараёнини ташкиллаштириш учун ҳарбий маъмуриятлар орқали юборилган тартибни шакллантиришда ёрдам берди. Дронлар жуда паст учади, улар жуда катта,   кўзга яққол ташланади,  чекланган майдонларда фақат экинлар устида, дала устида ишлайди ва бизнинг хавфсизлигимизга, ҳарбийларга таҳдид солмайди.

Бундай рухсатномаларни олиш учун вақт сарфлаш ва қўшимча равишда минтақавий ҳарбий маъмуриятларга мурожаат қилиш керак.

Агар биз Европа ва Украинада фермерларнинг дронлардан фойдаланиши қоидалари ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни эътироф этиш жоизки, Украина қонунчилиги холисроқ, мослашувчанроқ ва янги технологияларни жорий этишга ҳозиржавоброқдир. Европа Иттифоқидаги ўхшаш бозорларга келсак, улар кичик, динамиклиги кам, улар ортда, объектив равишда ортдадир. Кўпгина мамлакатларда тартибга солиш Украинага нисбатан анча мураккаб, аммо ҳар бир мамлакатда у бошқача, ўзига хосдир, шунинг учун  Европа Иттифоқи мамлакатлари ёки бошқа хориж бозорларида иш олиб бораётганда маҳаллий қоидалар билан ҳисоблашиш керак.

Баъзи жойларда учувчи сертификатини олиш учун мажбурий курсларни ўташ ёки имтиҳон ва тестлар топшириш керак. Баъзи жойларда дронлардан фойдаланиш бўйича чекловлар борасида эҳтиёткорроқ бўлиш лозим, чунки, баъзи минтақаларда учиш буткул таъқиқланган, шунинг учун рухсат олиш зарур.

Ҳар доим маҳаллий қоидаларни, айниқса, дронлардан фойдаланиш бўйича давлат органларининг сайтларини текшириш тавсия этилади. Агар сиз қишлоқ хўжалигида дронлар билан ишласангиз (айнан пуркагич-дронлар билан), қўлланган моддаларнинг таъсири учун барча жавобгарлик буюртмачига ўтиши керак, у бу масалани яхши тушуниши ва кимёвий моддаларни қўллаш сифати ҳамда атроф-муҳитга минимал хавф учун жавобгар бўлиши лозим.

Дронлар шунчаки экинларга керакли моддаларни қўллаш воситасидир: жуда самарали, жуда ажойиб, жуда прогрессив, лекин барибир улар шунчаки бир восита.

Қўлланган моддаларнинг таъсири учун жавобгарлик ҳар доим ушбу препаратларни қўллаган агрономда бўлади ва у бу ишни доимо профессионал тарзда бажаришига ишонч ҳосил қилиш муҳимдир — об-ҳаво шароити бўйича ҳам, кимёвий моддани қўллаш меъёрлари бўйича ҳам.

Валерий Яковенко  “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” вебинарида минтақа мамлакатларида дронлардан фойдаланишга қўйилган чекловлар ҳақида EastFruit орқали батафсил маълумот беради.

ТАДБИРДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН УШБУ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТИШИНГИЗ МУМКИН.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин