Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларАвстралияда олманинг Soluna бренди ноябрь ойи бошида расман тақдим этилади
ТехнологияларЯнгиликлар

Австралияда олманинг Soluna бренди ноябрь ойи бошида расман тақдим этилади

Ғарбий Австралияда пўстлоғи бордоранг Bravo навли маҳаллий олма учун халқаро савдо белгиси рўйхатга олинди. Халқаро бозорларда бу олма Soluna бренди остида сотилади. Маълумот берилишича, ушбу ном ой ва қуёшни акс эттирувчи маъносини билдирар экан. Олманинг пўстлоғи тўқ ва қаймоқранг, аммо ички қисми оппоқ ва  қарсилдоқдир.

Бу ҳақида Frutinet маълумотига таяниб, АgroTimes хабар бермоқда.

Янги Solunа бренди 2-4-ноябрь кунлари Бангкокдаги Аsia Fruit Logistica кўргазмасида расман тақдим этилади ва бу тақдимот бутун жаҳон бўйлаб импортёрлар, улгуржи ва чакана савдогарларга олма ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

Шунингдек ўқинг: Польшалик истеъмолчилар пўстлоқости бинафшаранг картошкага қизиқиш билдирмоқда

«Ушбу навнинг халқаро коммерциализацияси марҳум Жон Крипс етиштирган ва «Pink Lady» нави билан бир хил оилага мансуб Ғарбий Австралия олмаси учун навбатдаги қадамдир«, дейди Ғарбий Австралия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Аlannah MacTiernan.

Унинг айтишича, Ғарбий Австралия фермерлари халқаро савдодан даромад олиш учун яхши имкониятларга эга. Вазирнинг сўзларига кўра, Bravo олмасига халқаро талаб ўсишда давом этмоқда, бу йил Гонконг, Индонезия, Сингапур, Тайланд, Малайзия ва БААга экспорт 450 фоизга ўсган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин