Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларAмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Тraptic (AҚШ) стартапи қулупнай йиғувчи ўзиюрар роботнинг тижорий татбиқ этилишини эълон қилди. AҚШнинг йирик қулупнай етиштирувчиси Blazer-Wilkinson бу технологияни июнь ойида амалиётга татбиқ қила бошлаган эди. Ушбу тизим одамлар, яъни қулупнай йиғувчи ишчилар билан биргаликда ишлайди.

Тraptic тизими – сунъий интеллектнинг 3D-камералар, кўриш қобилияти, резаворларни нест-нобуд қилмай йиғиб олувчи роботлашган қўлларини ўзида жамлаган, деб ёзмоқда «AгроБизнес«.

COVID-19дан аввал ҳам Қўшма Штатларда ишчи кучи етишмовчилиги катта йўқотишларга олиб келган эди. Traptic маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги қулупнайнинг тахминан 10 фоизи даланинг ўзида чирийди, натижада, йиллик чиқиндилар миқдори 300 миллион долларни ташкил этади. Пандемия даврида яна ҳам каттароқ инқироз юз берди, чунки, ишчилар сафар билан боғлиқ чекловларга дуч келишди.

Шунингдек ўқинг: Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси

Тraptic 2019 йил охирида тушган венчур фондлари сармоялари эвазига ўз ишини тезлаштира олди. Умуман олганда, компания 8,4 миллион доллар жалб қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин