Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиМуаллифлик блоглариТожикистонда бир кун ичида пиёз нархи кескин ошди
Бозорлар шарҳиДолзарбМахсусМева-сабзавот бозориМуаллифлик блоглариЯнгиликлар

Тожикистонда бир кун ичида пиёз нархи кескин ошди

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Тожикистонда пиёзнинг улгуржи нархи жадал ўсишда давом этмоқда ва аввалги рекордларни янгилади. Бир кун ичида пиёзнинг улгуржи нархлари 1 сомонийга (бу 8 АҚШ центига тенг) чиқиб кетди ёки 13 фоизга ошди. Сўнгги ҳафта давомида эса ушбу маҳсулот нархи 20 фоизга ошди.

Қуйидаги графикда кўриб турганингиздек, Тожикистонда йилнинг ушбу даврида пиёз нархи бундай бўлмаган ва бу каби нархлар умуман кузатилмаган. Айни пайтда пиёз нархи йилнинг шу даври учун аввалги рекорд даражадан 3,8 баробар юқори. Бу бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, биз «Пиёзнинг нархи 1 кг учун 1 долларга чиқадими? Ушбу маҳсулотни қаердан импорт қилиш мумкин?» сарлавҳали мақолада батафсил тавсифлаганмиз.

Шу билан бирга, пиёзнинг чакана нархлари 1 кг учун 1 долларлик психологик даражага яқинлашмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон Тожикистондан 6 минг тонна эртаги пиёз олиб келиш бўйича битим тузилганини эълон қилган эди. Бироқ, янги ҳосил йиғиб олинишига ҳали анча вақт бор. Айни пайтда Қозоғистон пиёз тақчиллигидан хавотирланиб, экспортни таъқиқлади. Зеро, бу мамлакатда пиёз нархи юқорилигича қолмоқда.

Ўзбекистон ҳам пиёз экспортини чеклади, чунки мамлакатда пиёз нархи рекордларни янгилаган.  Бироқ, Тожикистон ҳали пиёз экспортини таъқиқламаган мамлакатлигича қолмоқда. Аслида, бунга алоҳида эҳтиёж ҳам йўқ, чунки Тожикистонда нархлар шу қадар юқорики, бу экспортни умуман рағбатлантирмайди.  Қуйидаги жадвалда кўриб турганингиздек, айни пайтда Ўзбекистон ва Тожикистонда пиёзнинг улгуржи нархлари мутлақо бир хил.

Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида пиёз етиштирувчи фермерлар учун бу йил яхши даромад олиш эҳтимоли юқори, чунки бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, улгуржи нархлар янги ҳосил йиғим-теримигача янада ошиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Қуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?

EastFruit

Марказий Осиё мамлакатлари 2050 йилга бориб сув тақчиллигига дуч келади — бунинг олдини олиш мумкинми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин