Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиИнтервьюЎзбекистон ўтган йили Японияга илк бор сархил хўраки узум экспорт қилди (экспортёр билан суҳбат)
ВидеоДолзарбИнтервьюМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон ўтган йили Японияга илк бор сархил хўраки узум экспорт қилди (экспортёр билан суҳбат)

EastFruit аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилда сархил хўраки узумнинг биринчи синов партияларини Японияга экспорт қилгани ҳақида хабар берган эди. Биз ушбу етказиб бериш бўйича қандай келишувга эришилгани, сифат бўйича талаблар, маҳаллий бозорнинг ўзига хос жиҳатлари ва карантин бўйича талаблар, Ўзбекистондан Японияга хўраки узум экспорти истиқболлари хусусида батафсил маълумот олдик.

Японияга узумни Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида яшовчи фермер Азизбек Ҳамралиев  етказиб берди. У Европа Иттифоқи, хусусан, Германия ва Литвага узум етказиб бериш бўйича тажрибага эга. EastFruit’га берган интервьюсида у ўз тажрибаси билан бўлишди.

Интервьюни ушбу видеода томоша қилинг:

Айтиш жоизки, фермер Ўзбекистон бир бозорга қарам бўлиб қолмаслик учун узум экспортини диверсификациялаши жуда муҳим, деб ҳисоблайди.  Бунинг учун Ўзбекистонда жаҳон бозорларида харидоргир ва замонавий уруғсиз узум навларини етиштиришни ҳам йўлга қўйиш лозим.

Японияга экспорт  масаласига келсак, маълумки, кунчиқар мамлакат сархил мевалар учун энг талабчан ва мураккаб бозорлардан бири. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳўл мева, хусусан, хўраки узумнинг йирик етиштирувчиси ва экспортёри ҳисобланади. Японлар эса кўпинча, меваларни юқори нархларда сотиб олишга тайёр, шу боис, улар етказиб бериладиган маҳсулотлар юқори сифатли ва мутлақо хавфсиз бўлишини исташади.

Шу сабабли, Японияга муваффақиятли экспорт ҳар қандай компания учун юқори нуфуз ва маҳсулот сифатининг муайян бир тасдиғи бўла олади.

Маълумки, Ўзбекистон Японияга қуритилган меваларни экспорт қилади. Айнан қуритилган мевалар сархил узум экспорти учун имконият яратди, бошқача айтганда, йўл очди.

Албатта, Японияга экспорт ҳажми жуда тез суръатларда ошишини кутиб бўлмайди. Бироқ, бу бозордаги нархлар шунчалик жозибадорки, ҳатто кичик ҳажмлардаги экспорт ҳам жуда даромадлидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин