Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиБизнес тарихиЗамонавий технологиялар, экспорт диверсификацияси ва виртуал саёҳат — муваффақиятли боғдорчилик иқтисодиёти кундалиги (видео)
Бизнес тарихи Видео Янгиликлар

Замонавий технологиялар, экспорт диверсификацияси ва виртуал саёҳат – муваффақиятли боғдорчилик иқтисодиёти кундалиги (видео)

Юрий Диуцэ – Днестрнинг йирик олма экспортёрларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, у Швеция ва БМТ Тараққиёт Дастури кўмагида «Молдова фрукт» ва «Днестр фрукт» ассоциациялари томонидан яратилган Днестрнинг ҳар икки соҳилидаги мева етиштирувчилар учун экспорт имкониятларини ривожлантириш платформасининг бенефициаридир. Ўн йил аввал у 7 гектар олма боғига эга эди, ҳозир эса – 65 гектар, бунга қўшимча яна резаворлар учун ҳам 12 гектар ери бор.

Диуцэ боғдорчиликнинг энг замонавий усулларидан фойдаланишини фахр билан айтади ва Италия, Испания ҳамда Бельгиянинг юқори самарадор навлари устида тажриба ўтказади. Ҳозир боғбон меваларни, асосан, Россияга экспорт қилмоқда, лекин у савдо бозорини диверсификация қилиш ниятида.

Rublika.md хабарига кўра, Юрий Диуцэ боғни Европа технологияси ёрдамида барпо этган. Дарахтлар қаторлари оралаб махсус машина ўтиши учун етарли жой бор – бу мева йиғишни осонлаштиради.

Мазкур боғ 24 гектар майдонни эгаллаган. Боғбон саккиз хил олма навини эккан, энг талабгири эса «Фужи»дир. Боғбон бу дарахтнинг бир тупидан икки челакка яқин олма ҳосилини олади.

Ҳосилнинг бир қисми йиғиб олинган – ва ҳозир совутгичда сақланмоқда, у экспорт қилинади. Боғбоннинг яна бир фахри – қадоқлаш технологияси. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас:

«Молдова фрукт» ва «Днестр фрукт» мева ассоциациялари туфайли Юрий Диуцэ ўзининг боғи бўйлаб виртуал тур ишлаб чиқишни  зиммасига олди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Хитойда олма етиштириш ҳажми жорий мавсумда 30 фоизга камайиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин