Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиБизнес тарихиУкраинада сифатсиз картошкани сотиш тобора қийинлашмоқда, БАА ва ЕИ бозорларига экспорт қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Бизнес тарихи Долзарб Махсус Янгиликлар

Украинада сифатсиз картошкани сотиш тобора қийинлашмоқда, БАА ва ЕИ бозорларига экспорт қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Украинанинг Organic-D компанияси 2018 йилдан бери борш тўплами сабзавотларини етиштиришни бошлади. У Украинадаги йирик чакана савдо тармоқларига маҳсулот етказиб беради ва ташқи бозорга чиқиш учун импортчилар билан музокаралар олиб боради. Компаниянинг ҳаммуассиси ва директори Вадим Кричковский экспортни ривожлантириш шарофати билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар рақобатдош бўлиши мумкинлигига ишонади. Бугунги кунда компания қарийб 1000 гектар майдонда иш олиб боряпти, шундан 200 гектари сабзавот экинлари учун мўлжалланган.

2023 йилга келиб сабзавот экинлари майдонини 300 гектарга кенгайтириш компания режасига киритилган. Organic-D директори Вадим Кричковский EastFruit га Украинада сабзавот бизнесини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари, ютуқлари ва экспорт бозорларига чиқиш режалари ҳақида сўзлаб берди.

«Биз маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва юқори сифатли бўлишининг асосий тамойилига амал қиламиз. Агар илгари Украинада қишлоқ хўжалиги компаниялари ишлаб чиқаришнинг экологик тоза бўлиши, ўғитлашни минималлаштириш, тупроққа нисбатан оқилона ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш масалаларига жуда кам эътибор беришган бўлса, энди ўсиш жараёни ва маҳсулотларнинг ўзи хавфсиз ва сифатли бўлиш тенденциясида кетмоқда. Бу иқтисодий самара беради ва нафақат Украинада савдо қилиш, балки ташқи бозорга ўз маҳсулотларини юбориш имкониятини ҳам беради», – дея таъкидлайди Вадим Кричковский.

Бу йил “Organic-D” компанияси “Метро” ва “Ашан” халқаро чакана савдо тармоқлари билан ҳамкорликни бошлади. Шунингдек, Украинадаги “Эпицентр” гипермаркетига биринчи бўлиб маҳсулот етказиб берди. Чакана савдо талаблари ва юқори стандартларига жавоб бериш учун компания ўз маҳсулотларини GLOBALG.A.P. стандартига мувофиқ сертификатлади. “Бу тармоқларнинг талабидир. Бунга ўзига яраша саъй-ҳаракат ва озгина маблағ керак бўлди. Шундан сўнг ритейл маҳсулотларининг сифати Европа сертификатлари билан тасдиқланганини кўрди», – дейди Вадим. «Агар сиз битта энг зўр ритейл билан ҳамкорлик қилишни бошласангиз, бошқалари ҳам сизга эътибор қарата бошлайди ва ҳамкорлик қилишни таклиф қилишади. Асосийси, барча босқичлардан ўтиш (сертификатлаш ва ҳ.к.), тармоқларнинг пештахталарига чиқиш ва уларнинг талабларини аниқ бажариш, сифатли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришдир. Бундай ҳолатларда, ҳамкорликлар амалга оширилади ва бу жуда фойдали», – дейди у.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, компаниянинг мақсадларидан бири, бу – ички бозорни ўзгартириш, токи нарх сиёсатини улгуржи харидорлар белгиламасин, балки ишлаб чиқарувчилар юқори сифатли маҳсулотларни сифатли етиштириш имкониятлари ҳисобига ушбу маҳсулотларни қаерга сотишни мустақил равишда ўзлари ҳал қилсинлар.

“Масалан, ўтган йили биз картошка етиштирган эдик ва уни кузда яхши нархда сотдик – 7 гривна/кг (0,26 доллар). Бозорда ўртача нарх 5 гривнани (0,18 доллар) ташкил этган эди. Барча маҳсулотларимизни сотганимизда, сотишга ёрдам бериш мақсадида Винница вилоятидаги бошқа фермерларнинг маҳсулотларини ҳам тақдим этдик. Аммо, биз уларнинг картошкаларининг синов партиясини олиб келиб, харидорларимизга кўрсатганимизда, улар ушбу маҳсулотни сотиб олишдан қатъиян бош тортдилар, чунки картошкалар сифати уларни қониқтирмади. Кейин ритейлер биз етиштирадиган сифатли картошка учун бундан ҳам кўпроқ пул тўлашга тайёр эканликларини айтдилар, аммо сифатсиз қишлоқ хўжалиги картошкалари (касалликларга чалинган, сотилмайдиган тури), улар 5 грамм/кг учун ҳам олишга тайёр эмасликларини айтдилар. Шунинг учун, энди биз тез-тез маҳаллий деҳқонлар билан ҳамкорлик қиламиз, уларга консултациялар берамиз, улар биз билан бирга ички бозорга чиқиши ва маҳсулотларини яхши нархга сотиши учун тасдиқланган технологияларга кириш имкониятига эга бўладилар», – дея ишлаб чиқарувчи ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.

Бугунги кунга келиб, борш тўплами сабзавотлари сегментида компания Украинанинг Винница вилояти бозорини забт этди ва энди ўз улушини Киев ва Украинанинг марказий минтақаларида муваффақиятли кенгайтириш ҳамда экспорт бозорларига ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда давом этмоқда. “Дастлаб, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, мавсумда тахминан 20 минг тонна маҳсулот сотишимиз керак. Бугунги кунда компания қарийб 8 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради, бу мақсадга интилишимиз учун асос етарли.

Асосий қадам халқаро савдо ва экспорт деб ҳисоблайди компания. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларига, шунингдек, Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ижтимоий-сиёсий вазият туфайли Белоруссияга етказиб бериш бўйича музокаралар вақтинча тўхтатилган.

“Бизни, шу билан бирга, Европа бозори ҳам қизиқтиради, аммо буни қийинчилик туғдирадиган томони шундаки, Европа Иттифоқи қонунчилиги маҳсулотларни ювилган ҳолда етказиб беришни талаб қилади. Ҳали ювилган маҳсулотларни узоқ манзилларга техник жиҳатдан қандай етказиб беришни билмаймиз. Энди биз икки маҳсулотга эътибор қаратмоқдамиз – пиёз ва картошка. Польшада талаб бор. Бироқ, ҳозиргача ҳар томонга оғмасликка қарор қилишди. Биз, биринчи навбатда, БААга етказиб беришга эътибор қаратмоқдамиз, – дейди Вадим. – ташқи бозорнинг афзаллиги хорижий валютадаги барқарор шартномалардир. Украина бозорининг “ўзгарувчан”лигини ҳисобга олсак, экспорт манфаатли кўринади”.

Organic-D нинг афзалликлари ҳақида директор шундай дейди: “Бизнинг рақобатбардошли бўлишимизда иккита асосий устунлигимиз – маҳсулотлар нархи ва сифати. Шу билан бирга, экспорт учун зарур бўлган GLOBALG.A.P. сертификати ҳам мавжуд. Биз замонавий технологик дурагайлар ва чет эл селекциясидаги сабзавот навларини ўстирамиз. Масалан, сабзи Францияда етиштирилган (Clause), Японияда етиштирилган лавлаги (Sakata компаниясидан), Германияда етиштирилган картошка (Europlant) шу кабилар. Ушбу навлар қиммат бўлишига қарамай, улар юқори ҳосил олиш имконини беради, сабзавот ва картошка таъми ҳамда яхши кўриниши билан ўзига хослик касб этади. Масалан, сабзи жуда етарли даражада ширин ва сувли”.

Шунингдек, компания кимёвий ўғитларни аста-секин органик ўғитлар билан алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. Вадим Кричковскийнинг сўзларига кўра, бу нафақат маҳсулот сифатини яхшилаш, балки маҳсулот таннархини пасайтиришга имкон беради, чунки минерал ўғитлар ҳар йили 20-30 фоизга қимматлашади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин