Органик резаворлар етиштириш қандай олиб борилади, сифатли кўчат материалини танлаш жараёни қандай кечади, маҳсулотни даланинг ўзида қадоқлаш ва резаворни шокли музлатиш қандай афзалликларга эга? “Эко Берри” (Украина) фермер хўжалигининг агроном-консультанти Александр Замойский “Резаворчилик ва кооперация-2021” IV миллий конгресси доирасида ташкил этилган, ушбу фермер хўжалиги резаворлар плантацияларига бизнес-тур пайтида бизнес-тур давомида EastFruitга сўзлаб берди.
Тадбирлар 13-14 август кунлари ZAHID BERRY FEST оилавий резаворлар фестивали билан ҳамкорликда бўлиб ўтди. Фестиваль ташкилотчилари – Украина резаворчилар ассоциацияси, “Инновацион фермерлик ва кооперация” жамияти ва “Берри Прикарпатья” фермер хўжалигидир.
Бизнес-тура пайтида Александр Замойский «Эко Берри» компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Украинада органик маҳсулот етиштириш тажрибаси билан ўртоқлашди.
«Эко Берри» хўжалиги Украинанинг Ивано-Франковский области Тишковци қишлоғида жойлашган. Ҳозирда жами экин экилган майдон 300 гектардан зиёд бўлиб, шундан 130 гектарига малина, смородина, қулупнай, учқат, голубика ва ежевика сингари реза мевалар экиб бўлинган. Хўжалик Organic Standard, HACCP ва FSSC 22000 стандартлари бўйича сертификатланган.
Бугунги кунда «Эко Берри»да боғ қулупнайининг турли, хусусан, «Клэр», «Полка», «Румба», «Летиция», «Дипред» навлари билан ишлашмоқда. Александра Замойский сўзларига қараганда, бу йил «Румба» нави – энг яхши, «Летиция» эса энг ёмон кўрсаткични кўрсатди. Барча навлар 2018 йилда экилган, яъни бу мева тугишнинг учинчи йили эди. Александр Замойскийнинг қайд этишича, органик резаворлар етиштириш учун энг оптимал навлар — «Хоней» ва «Румба».
Масалан, “Хоней” – ширин реза мева берувчи юқори ҳосилдорликка эга нав бўлиб, анча машҳур. “Румба” эса Голландияда яратилган, йирик мевали қулупнай ва унинг туплари бутун йил давомида ҳосил тугади.
Александр Замойский, «Эко Берри» фермер хўжалигининг агроном-консультанти
“Бу йил бизда “Румба” билан муаммо туғилмади, гарчи билишимча, кўплаб фермер хўжаликлари фитофтороз гил тупроқдан шикоят қилишган. Чунки бу касаллик ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетган пайтларда юзага келади. Жорий йилда эса ҳарорат ўз “кайфият ўзгаришлари” билан бизни кўп марта ҳайратга солдирди.
“Полка” нави билан ҳам ишлаш мумкин, бироқ ушбу навнинг битта муаммоси бор – унинг меваларида доғлар бўлиб, мис купороси ёрдамида йўқ қилинади. У яхши ҳосил берувчи “Хоней” каби синалган навдир”, – дейди “Эко Берри” ФХ агроном-консультанти.
Александр Замойскийнинг айтишича, участкада боғ қулупнайидан аввал қандай экинлар экилганлиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Энг яхшиси, резаворлардан аввал дуккакли экинлар, хантал, кузги жавдари буғдой ва гречиха экилган бўлса, улар сидерат вазифасини ўтайди. Чунки айнан сидератлар тупроқни ҳимоя қилади ва қайта тиклайди.
Тўғри чанглатиш, экиш материалини танлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш резавор эккан деҳқоннинг диққат марказида бўлмоғи лозим
Александр Замойский резаворларни чанглатиш мавзусига ҳам тўхталди. Унинг қайд этишича, айрим фермерлар тукли ари ўрнига асаларини қўйиб юбориб иқтисод қилишга ҳаракат қилишади. Аммо бундай қилмаслик керак, чунки айнан тукли арилар меҳнаткашроқ бўлиб, уларнинг чанглатиш ҳошияси каттароқдир. Албатта, тукли арилар қиммат туради, бироқ улар туфайли тугилган резавор мевалар йирикроқ ва сифатлироқ бўлади.
Ҳозир хўжаликда ҳар бир гектарга 1 тадан ари уяси жойлаштирилган. “Арилар уч ойгача яшайди. Уларни участкадаги экин гуллагунига қадар кўпайтириш лозим, чунки арилар яшаб кетиши, ҳудудни ўрганиб олиши лозим. Сирасини айтганда, илк гул очилишига бир неча кун қолганда”, деди “Эко Берри” агроном-консультанти.
Кўчатлар танлашга келсак, агрономнинг сўзларига қараганда, бу жараён питомникни танлашдан бошланади.
“Малина, ежевика ва голубика плантацияларида ёпиқ илдиз тизимига эга бўлган кўчатлар ўстирилади. Бундай материалнинг нархи очиқ илдизга эга бўлган кўчатлардан кўра баландроқ бўлса-да, далада яшаб кетиш борасида жуда яхши имконият ҳосил қилади. Биз Украина бозорини ўрганиб чиқдик ва “Розетта Агро” ҳамда “ФруТек” питомниклари маҳсулотларига ишониш мумкин деган фикрга келдик.
Малина плантациялари органик бўлмаган усулда етиштирилганда ҳар гектаридан 20 тоннагача ҳам ҳосил бериши мумкин. Аммо органикада катта таваккалчиликлар бор: бу ерда озиқлантириб ҳам, ҳимоялаб ҳам бўлмайди. Албатта, буларнинг бари ҳосилдорликка таъсир қилади. Бизда ҳосилдорлик ҳар гектардан 5-7 тоннани ташкил қилмоқда”, дейди эксперт.
Ҳозир “Эко Берри”да бозор учун ҳам, ўзида музлатиш учун ҳам барча резаворлар қўлда терилади. Бироқ танланган навлар ва экиш схемалари келгусида зарур бўлганда резаворларни қайта ишлаш мақсадида механизациялашган теримга қисман ўтиш имконини беради. Шу сабабли корхона ҳозир малинани механизациялашган тарзда териш учун энг мақбул комбайнларни қидирмоқда.
Малиналар экилган майдон – 15 гектар
Даланинг ўзидаги қайта ишлаш заводи “Эко Берри”га резаворларни теримдан кейиноқ қайта ишлашга имкон беради
Агроном “Эко Берри” хўжалигида барча экинлар учун суғориш тизимлари ўрнатилганини таъкидлаб ўтди. Шу тариқа, қурғоқчилик ёки сув танқислиги пайтида ҳар бир туп сув ича олади. “Сув дарёдан олиниб, ҳовузга тўпланади. Агар сув қудуқдан олинса, кўпинча таркибида туз миқдори юқори даражада бўлади ва шунда кўп муаммолар бошланади. Аммо, албатта, очиқ сув ҳавзалари – ҳар бир фермер хўжалиги учун катта устунликдир”, дея қайд этди Александр Замойский.
Компаниянинг қайта ишлаш заводи асосий дала майдонида жойлашганлиги ҳам уларнинг ютуғидир. Бу ташиш харажатларини қисқартириш ва янги узилган резаворни теримдан кейиноқ қайта ишлаш имконини беради.
2020 йилдан бошлаб “Эко Берри”нинг ишлаб чиқариш жараёнига культивация қилинадиган ва ўрмон резаворлари, мевалар ва сабзавотларни шокли музлатиш бўйича IQF технологияси (OctoFrost тунелида флюидезацион шокли музлатиш) жорий қилинган.
Тезкор музлатиш камераси
Шокли музлатиш технологияси, Александр Замойскийнинг сўзларига кўра, янги узилган мева сифатини сақлаб қолишга ёрдам беради. Бундан ташқари, тезкор усулда музлатилган маҳсулотларнинг сақлаш муддати оддий камераларда музлатилганларникидан кўра узоқроқдир.
“Бироқ музлатиш учун чириксиз, моғорсиз ва яраси бўлмаган фақат сифатли мева бўлиши керак. Музлатилгач, мева калибровка ва навларга ажратиш жараёнидан ўтади”, дейди Алексндр Замойский. Унинг қўшимча қилишича, “Эко Берри” маҳсулотлари пестицидлар, радионуклидлар ва оғир металлар мавжудлиги юзасидан лаборатория текширувларидан ўтади.
Қадоқлаш цехи
Тасмали транспортёрларда малинани текширувдан ўтказиш
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!