Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиБизнес тарихиГрузиядаги вертикал фермада юқори технологиялар жорий қилинмоқда (видео)
Бизнес тарихиВидеоДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Грузиядаги вертикал фермада юқори технологиялар жорий қилинмоқда (видео)

Кўкатлар ва сабзавотларни назорат остида етиштириш ғояси пандемия даврида пайдо бўлди. Локдаун пайтида энтузиазмга бой икки ташаббускор — Николоз Гварадзе ва Иване Мтибелишвили технологияни батафсил ўрганиш учун етарли вақтга эга бўлишди. Сархил ва мазали маҳсулотлар, айниқса, талабчан Осиё ошхонаси учун узлуксиз етказиб беришни талаб этувчи НоRеCа секторида талаб тикланиши грузиялик тадбиркорларни америкалик ҳамкасблари билан бирга вертикал ферма маҳсулотларини  етиштириш учун сармоя киритишга ундади.

EastFruit мутахассислари Тбилисининг саноат ҳудудида жойлашган, 280 метр квадрат майдонни эгаллаган ва ойига 1,5 тонна ноёб кўкат ҳамда сабзавотларни етиштириш қувватига эга High Gardens фермасига ташриф буюришди. Ушбу фермада пак чой (хитой карамининг бир тури), татцой, васаби, осака хантали, турп, кейла (жингалак карам) каби маҳсулотлар етиштирилади. Ҳаммаси бўлиб, вертикал фермадаги ассортимент ўсимликларнинг 10 дан ортиқ турларини ўз ичига олади ва уларнинг вегетация даври 20 дан 45 кунгача давом этади.

Вертикал ферманинг афзалликларидан бири шундаки, у иқлим шароити, тупроқ хусусиятлари ва муайян бир мамлакатда ерга эгалик қилиш ҳуқуқи каби нюансларни ҳисобга олмаган ҳолда бозорга яқин жойда ташкил этилиши мумкин. Вертикал ферма учун доимий электр ва сув таъминоти мавжуд иншоот бўлса, бас.  Қолган бари —  технологиядир.

Тадбиркорларнинг танлови аэропоник минораларда тўхталди — бу тизим ЕИда ҳам, БААда ҳам ўз самарадорлигини исботлаган. Биз илгари  аэропоник технология ҳақида БУ ЕРДА ёзган эдик, ҳозир эса шуни эслатиб ўтмоқчимизки, аэропоник технология ўсимликнинг юқори сифатли илдиз тизимини ривожлантиришга имкон беради, чунки илдизнинг табиий аэрациясида сувни кислород билан янада бойитиш (гидропоникадаги сингари)га ҳожат йўқ. Ҳамкорлар тизимни муайян ишлаб чиқариш занжирининг асосий ишлаб чиқарувчиларига эътибор қаратган ҳолда мустақил шакллантиришди.

Мисол учун, ўсимликларни озиқлантириш тизимидаги асосий элементлардан бири — диспенсер/пуркагични танлаш учун 20 та турли ишлаб чиқарувчи синовдан ўтказилди. Улар орасидан қувват, ишончлилик, томчи ҳажми каби қатор омиллар асосида ғолиб танланди. High Gardens эгаларидан бири — Николоз Гварадзенинг сўзларига кўра, биргина «тўғри» пуркагични танлаш туфайли жамоа ўғитлардан фойдаланишни камайтириш ва улар учун харажатларни беш баробар қисқартиришга муваффақ бўлди. Ушбу ёндашув туфайли ускунага инвестиция атиги 70 000 долларни ташкил этди.

Вертикал фермада маҳсулот етиштириш — сув ва ўғитлардан оқилона фойдаланилиши туфайли экологик барқарор жараёндир.

Фермер хўжалигида сувнинг айланма тизими мавжуд бўлиб, у доимий равишда тозаланиб туради,  кислоталилик ва туз миқдори тескари осмос ёрдамида тартибга солинади, ультрабинафша нурлар билан ишлов берилади ва юқори технологияли иссиқхоналарда бўлгани каби қайта ишлатилади.  Натижада, ферма ойига 5 тонна атрофида сув сарфлайди.

Ўғитлар таркиби ва сув сифатини смартфондан бошқарилиши мумкин бўлган компьютер тартибга солади. Шунингдек, сенсорлар туфайли вентиляция, CО2 ва ёруғлик ҳамда LED-лампалар спектри назорат қилинади.  Автоматлаштириш ва масофадан бошқариш имконияти туфайли фермада икки киши ишлаши кифоя: бири ўсимликнинг ўсиш жараёнини бевосита назорат қилади, шунингдек, янги кўчатларни тайёрлайди, иккинчиси эса техник қисмга масъул бўлади — чироқларни алмаштириш, сенсорларни текшириш ва шунга ўхшаш ишларни бажаради.

Фермер хўжалиги 2022 йилнинг апрель ойидан фаолият бошлаган. Ва айни дамда иккинчи ҳосилни етиштирмоқда. Аэропоник миноранинг баландлиги 2,90 м бўлиб, ҳар бири 144 ўсимликни озиқлантиради. Ўсимликларнинг пояси шимгич ёрдамида кичик кассеталарга бириктирилади ва илдизлари минорага чуқур кириб боради (шу орқали озуқа тутунлари етиб боради).  Хонага қуёш нури тушмайди, шу боис, LED-лампалардан фойдаланиш, айниқса, муҳимдир.  Аммо Николознинг тушунтиришича, 2023 йилга режалаштирилган кенгайтириш ишлари доирасида ферма эгалари қуёш нурларидан фойдаланиш учун шаффоф том ўрнатишни режалаштирмоқда. Мазкур босқичда бу ўзига хос пилот лойиҳадир, тадбиркорлар ферма учун бинони ижарага олишган. Ҳозир фермер хўжалигида 84 та минора мавжуд бўлса, кейинги босқичда уларнинг сони 10 баробар ортади.

Биринчи тижорат цикли натижаларига кўра, фермада операцион харажатлар 2500 доллардан ошмади, унинг 20%и ёруғлик учун электр энергияси (ҳар бир устунга 18 вт.ли 12 та LED-лампа тўғри келади) ва 40 С ҳароратда 20-22 С даража ҳароратни сақлаб туриш учун сарфланади. Харажат структурасининг тахминан 40%и эса ўсимлик озуқалари учундир.

High Gardens мижозлари орасида Sheraton Grand Tbilisi, Мetechi Palacе, Radissan каби премиум класс ресторанлари, грузин ошхонасининг нозикдид ресторанлари — Veriko, Ninias Garden, Пазандалик академияси ва бошқалар бор.

Компания ҳамкори Иване Мтибелишвилининг аниқлик киритишича, High Gardens мижозлари эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга ҳаракат қилади ва маҳсулотларнинг кенг ассортиментини таклиф этади. Шу боис, компанияда microgreens ва babyleaves ҳам етиштирилади. Яшил конвейер туфайли ферма ҳафтасига 30 килограммдан 50 килограммгача кўкат ва салатлар етиштириб, узлуксиз маҳсулот етказиб бермоқда. 1 кг кўкатнинг ўртача нархи етказиб бериш билан бирга 50 лари (18,5 доллар)ни ташкил қилади.  Шундай қилиб, ускунага инвестициялар бир йилдан камроқ вақт ичида қопланади.

Келгусида мулкдорлар ўзлари сотиб олган хусусий биноларга сармоя киритиб, ишлаб чиқаришни 2000 кв.м гача кенгайтиришни режалаштирмоқда.  Биринчи босқич дастлабки 500 метр квадрат ишга туширилишини кўзда тутади.

«Янги корхонада биз ҳам вертикал, ҳам горизонтал аэропоник тизимларни, шунингдек, турли иқлим шароитларини талаб этадиган ўсимликлар учун ҳар хил камералар ва озиқлантириш тизимларини ўрнатмоқчимиз«, дейди Мтебелишвили.

Компания супермаркетларнинг чакана савдо тармоқларида сотиш режалаштирилган экзотик ва микро-кўкатларни кенг тарғиб қилишни режалаштирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлили

EastFruit

Туркия компанияси чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан иситиладиган иссиқхонада сабзавот етиштирмоқда

EastFruit

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин