Бош саҳифаДолзарбЎзбекистон Россияга музлатилган малина экспортини оширмоқда!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон Россияга музлатилган малина экспортини оширмоқда!

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг август ойида Ўзбекистондан Россия бозорига музлатилган малинанинг биринчи тарихий партияси муваффақиятли жўнатилди. Шу сабабли, кейинги ойда ушбу резаворнинг музлатилган бир нечта партиялари экспорт қилинди.

Умуман, август-сентябрь ойларида Ўзбекистон Россияга 83 тонна музлатилган малина етказиб берган. Албатта, бу нисбатан кичик ҳажм, айниқса, Украина кейинги пайтда намойиш этаётган экспорт ҳажми бўйича рекордларни кўриб чиққанда. Бироқ, Ўзбекистон музлатилган резаворлар экспортининг жуда фойдали сегментига кириб бораётганининг ўзиёқ жуда яхши янгилик. Яқин келажакда ўзбекистонлик музлатилган мева ҳамда резавор етиштирувчилар учун асосий муаммо хомашё зоналарини ривожлантириш бўлади. Ва бу, бизнингча, малина, қулупнай, маймунжон, голубика ва бошқа резаворларнинг ассортиментини етиштиришга туртки бериши мумкин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон музлатилган мева-сабзавотлар экспортини кескин оширди – экспорт таркиби ва салоҳияти таҳлили

Дарвоқе, 2021 йилнинг август ойида Россия бозорига фақат етти давлат музлатилган малина экспорт қилган. Россияга музлатилган малинанинг энг катта ҳажмини Беларусь етказиб берган, аммо, гап бу ерда тўғридан-тўғри Россияга экспорт қила олмайдиган Польша ва Украина резаворларининг реэкспорти ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. 2021 йилнинг сентябрь ойида Россия бозорига Хитой ва Сербиядан сезиларли даражада кичик ҳажмдаги музлатилган малина етказиб берилди – ҳар бир мамлакат тахминан 200 тоннадан маҳсулот жўнатди.

Бу йилги малинанинг юқори нархларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда мазкур турдаги резавор майдонлари кенгайишда давом этаётгани ҳақида ёзган эдик. Россия эса бозор иштирокчилари учун кутилмаганда, музлатилган малина учун жаҳондаги иккинчи энг тез ўсаётган бозорга айланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин