Бош саҳифаДолзарбEF Тrade Аlerts: пиёз, ананас ва хурмонинг рекорд импорти, селдерей экспорти ўсиши — Ўзбекистонда 2023 йил январь ойи натижалари
Бозорлар шарҳиДолзарбМахсусЯнгиликлар

EF Тrade Аlerts: пиёз, ананас ва хурмонинг рекорд импорти, селдерей экспорти ўсиши — Ўзбекистонда 2023 йил январь ойи натижалари

2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг сабзавот ва меваларнинг ташқи савдосида бир неча сезиларли ўзгаришлар кузатилди, жумладан рекорд миқдорда пиёз импорти қилинди ва бир ушбу сабзавотнинг экспорти эса тўхтатилди. Селдерей экспорти аввалги йилларнинг худди шу даврига нисбатан бир неча баробар ошди. Мева сегментидаги ўзгаришлар ананас ва хурмода кузатилди — маҳаллий импортёрлар ушбу маҳсулотларнинг импорт ҳажмини оширишда давом этишди.

EF Trade Alerts: Ўзбекистонга импорт

2023 йилнинг биринчи ойида Ўзбекистонга рекорд миқдорда пиёз импорти қилинди. EastFruit аввалроқ ёзганидек, аномал совуқ об-ҳаво туфайли Ўзбекистонда пиёз захираларининг бир қисми бой берилди ва уни импорт ҳажми кескин ошди. Шу тариқа, жорий йил январь ойида Ўзбекистон пиёзнинг соф импортёрига айланди, мамлакатга рекорд даражадаги 18,7 минг тонна пиёз импорт қилинди. Маҳаллий бозордаги ушбу маҳсулот тақчиллиги Қозоғистон (14,46 минг тонна) ва Қирғизистон (4,23 минг тонна)дан етказиб бериш ҳисобига қопланди.

Январь ойида жиддий ўзгаришлар қайд этилган сабзавот бозоридаги яна бир тоифа картошка эди. Эслатиб ўтамиз, картошка мамлакат  импортининг  мева-сабзавот сегментидаги энг йирик позициясидир. EastFruit аввал хабар берганидек, 2022 йилда сўнгги бир неча йил ичида биринчи марта Ўзбекистонга картошка импорти ҳажми камайган. 2023 йилнинг январь ойида пасайиш тенденцияси давом этди, мамлакатга 27,68 минг тонна сабзавот импорт қилинди, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 1,5 баробар кам дегани (ўтган йилнинг январь ойида картошка импорти ҳажми 40,88 минг тоннани ташкил этган). Картошка, асосан, Покистон (18,59 минг тонна), Қозоғистон (4,13 минг тонна) ва Қирғизистон (4,10 минг тонна)дан импорт қилинган.

Мева импортидаги ўзгаришлар асосан ананас ва хурмо маҳсулотларига таалуқлидир.

Ўзбекистонда хориждан келтириладиган ананасга талаб ошиб бормоқда, табиийки, ушбу маҳсулот импорти ҳам ортяпти.  Жумладан, 2023 йилнинг биринчи ойида мамлакатга 731 тонна ушбу экзотик мева импорт қилинди, бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 5,5 баробар кўп кўрсаткичдир. Шуни қайд этиш жоизки, мазкур ҳажмларнинг 75% дан ортиғи Хитойдан етказиб берилган ва бошқа нисбатан йирик етказиб берувчилар рўйхатига Коста-Рика, Туркия ва Кения ҳам киради.

Талабнинг фаол ўсишига муносиб  Ўзбекистонга хурмо импорти ўсишда давом этди. Шундай қилиб, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 1,14 минг тонна ушбу турдаги маҳсулот импорт қилинди, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан қарийб уч баробар кўпдир. Эрон хурмо етказиб берувчи ягона мамлакат бўлди.

EF Trade Alerts: Ўзбекистондан экспорт

Жорий йилнинг биринчи ойида Ўзбекистондан сабзавотлар экспортидаги асосий ўзгариш сельдерейга таалуқлидир.

Жорий йилнинг биринчи ойи Ўзбекистонда селдерей етиштирувчилари ва экспортёрлари учун муваффақиятли бўлди, ушбу маҳсулотнинг 411 тоннаси ташқи бозорларга жўнатилди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йилнинг январь ойида ташқи бозорларга 100 тонна селдерей экспорт қилинган. Қайд этиш жоизки, сельдерей экспортининг барча ҳажми Қозоғистонга экспорт қилинган.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин