Бош саҳифаЯнгиликлар26+ калибрли гилос керакми? 41+га-чи, нима дейсиз?!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

26+ калибрли гилос керакми? 41+га-чи, нима дейсиз?!

EastFruit таҳлилчилари жуда тез ўсиб бораётган, аммо борган сари каттароқ калибрли гилосни талаб этаётган жаҳон бозоридаги тенденцияларга бир неча бор эътибор қаратишди. Хусусан, биз бу хусусда «Жаҳон гилос бозори ва Хитой гилоси феномени» деб номланган мақолада батафсил ёзган эдик.

Барча селекционерлар гилоснинг энг йирик калибрлисини олишга имкон берувчи янги нав ва технологиялар устида доимий изланишлар олиб боришади. Масалан, Италия давлати гилос калибри (ҳажми) катталиги бўйича рекордни янгилади.

«Salvi Vivai» селекцион компанияси веб-сайтида ёзилишича, Феррара провинциясининг Рунко ди Портомажоре коммунасидаги «Salvi Vivai» компаниясига тегишли экспериментал гилос плантациясида ушбу меванинг битта Sweet Stephany номли нави 26,45 грамм оғирликда экани қайд этилди. Бу эса аввалги рекордни, яъни 23,93 граммлик гилосни ортда қолдирди.

Энг йирик, рекорд даражадаги меванинг калибри 41 мм га яқин бўлиб, гилос калибрларининг ўртача кўрсаткичлари 32 дан 36 мм гача эди.

«Salvi Vivai» компанияси, албатта, ушбу янгиликни катта фахр ҳисси билан қабул қилди: аслида, бу ўттиз йил аввал нуфузли университетлар билан ҳамкорликда қилинган ишланма ва тадқиқотларнинг халқаро миқёсда тан олинишини англатади», деди компаниянинг бошқарувчи директори Сильвия Сальви. «Албатта, мевали дарахтлар борасидаги тажрибалар катта маблағ талаб этади, чунки, ҳар бир ишлов бериш маҳсулотга қандай таъсир этишини чуқур ўрганиш керак. Навнинг такомиллашувини таъминлаш учун ҳар йили сув миқдори, қўшиладиган озуқавий моддалар ва агротехник тадбирлар тартибга солиниши лозим. Гиннеснинг рекордлар китобига ёзилган гилосни айнан биз етиштирганимиз жамоавий бирлигимиз ва меҳнатимизнинг яна бир самарасидир».

Шунингдек ўқинг: Россияда Молдова гилосига талаб ҳануз паст ва нархлар ҳам  арзон

«Махсус гилос оиласини етиштириш бўйича ўн йиллик тадқиқот ва изланишлардан сўнг ушбу натижа жуда қониқарлидир. Чунки бу йиллар давомида қилинган меҳнатнинг натижасини кўрсатиб турибди», дейди Болонья университетининг Фан, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги кафедраси профессори ҳамда Swett  лойиҳасининг янги раҳбари Стефано Тартарини.

Swett  оиласининг яралишига олиб келган лойиҳа бундан  ўттиз йил аввал хизмат кўрсатган профессор Сильвьеро Сасавини ва доктор Стефано Луижи бошчилигида бошланган: бу узоқ давом этган жараён анъанавий усулдаги чатиштириш ва селекция тадбирлари эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Ўзбекистон гилоси экспортидаги асосий муаммолардан бири – бу 28 ва ундан юқори калибрли гилоснинг товар партияларини йиғиш мураккаблигидир. Ваҳоланки, бундай калибрдаги гилос учун Хитой ва бошқа мамлакатлар импортёрлари катта нарх тўлашга доим тайёр.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин