Жорий йилнинг баҳор ва ёз фаслида Гагаузия (Молдова)да ёғингарчилик кўп бўлди. Баъзи аҳоли пунктларида ушбу табиат ҳодисаси ҳаддан зиёд экани қайд этилмоқда. Хўш, ушбу ҳолат автономиядаги узум теримига қандай таъсир кўрсатади? Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бошқармасида Gagauzinfo.md порталига сўзлаб берилди.
Ушбу ташкилотнинг бўлим бошлиғи Aндрей Димитроглонинг қайд этишича, бугунги кунда Гагаузия узумзорларида кучли ёғингарчилик туфайли муаммолар мавжуд эмас.
«Бугун бизда узумзорлар билан боғлиқ вазият жуда яхши. Бу ёмғирлардан кейин токлар яхши ҳолатда. Ягона муаммо шундаки, ёмғир сабабли касалликларга қарши кимёвий ишлов бериш қийинлашишидир. Чунки касалликлар доимо ҳаракатсизлик босқичида бўлади. Aгар узумзорга зарур технология ёрдамида ишлов берилмаса, албатта, у ҳосилни йўқ қилади. Aммо ҳозирча бизда ҳаммаси яхши», деди Aндрей Димитрогло.
Узумзор билан боғлиқ вазият назорат остида эканини автономиядаги йирик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан бирининг раҳбари Семён Новак ҳам тасдиқлади.
Шунингдек ўқинг: Молдовадаги табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етказилган зарар 9 миллион доллардан ошди
«Ҳозирча бизда ҳаммаси яхши. Икки кун ҳаво очиқ бўлган маҳал узумзорни ҳимоялашга муваффақ бўлдик. Энди кимёвий ишлов бериш учун об-ҳаво шароити яна яхшиланишини кутяпмиз. Жўжани кузда санаймиз, деганларидек, ҳозирча бари назорат остида эканини айтмоқчимиз», деди Семён Новак.
Ҳозирги вақтда Гагаузия ҳудудидаги узум плантациялари 5380 гектарни эгаллаган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!