Бош саҳифаЯнгиликларЯпониялик ҳамкорлар иссиқхона технологияларини Ўзбекистон кластерлари ва фермерларига ўргатишга тайёр
Янгиликлар

Япониялик ҳамкорлар иссиқхона технологияларини Ўзбекистон кластерлари ва фермерларига ўргатишга тайёр

Япония билан ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ходимлари Хоккайдо префектурасига ташриф буюришди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Йоичи ва Хидака шаҳарлари мериясида JFE Engineering ва LAP Service  раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар чоғида Сурхондарё вилояти ва Хоккайдо префектураси ўртасидаги ҳамкорлик (икки вилоят шаҳар ва туманлари)нинг иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар масалаларини ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди. Япония томонига Сурхондарё вилоятининг иқтисодий, маданий-гуманитар салоҳияти тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

Йоичи шаҳри ҳокимлиги раҳбарияти Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш агентлиги билан қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашувни йўлга қўйиш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш борасидаги ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистонлик дипломатлар вилоят боғдорчилигида замонавий технологияларни қўллаш бўйича фермер хўжаликлари фаолияти билан танишишди.

LAP Service раҳбарияти билан Хоккайдо префектурасидаги заводлар, ижтимоий ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларида ўзбекистонлик стажёрлар учун квотани ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Хоккайдо префектурасига сафар доирасида дипломатлар “JFE Engineering» компаниясининг “ақлли иссиқхона”сида ҳам бўлишди. Ушбу иссиқхонада гидропоника усулидаги  замонавий технологиялар ёрдамида помидор, кўчат ва тропик мевалар етиштирилади.

«JFE Engineering» компанияси Ўзбекистондаги кластерлар ва фермер хўжаликлари билан иссиқхона ва ақлли деҳқончилик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳамда технологиялар трансферини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин