Ruby Roman — серсув узум бўлиб, қизил рангги туфайли Японияда шундай номланган. Нархи бўйича у жаҳонда рекорд ўрнатди ва энг қиммат мева номига сазовор бўлди.
Ruby Roman жаҳон рекордлари китобидан ҳам жой олган. 2020 йили бу узумнинг бир боши Япониядаги ким ошди савдосида 12 000 долларга сотилди, деб хабар бермоқда EastFruit news84media.com ҳаволасига таяниб.
Узум бошидаги ҳар бир донасининг нархи 360 доллар атрофида экани хабар қилинмоқда. Ruby Roman узуми Хиого префектурасининг Амагасаки шаҳридаги супермаркетда сотилган. Японияликлар орасида дўстлар ва оила аъзоларига миннатдорлик ва меҳр-муҳаббат рамзи сифатида мева ва резаворлар туҳфа этиш анъанага айланган.
Дарвоқе, япон супермаркетларида нуқсонли ёки номақбул ўлчамдаги мева ва резаворлар умуман сотилмайди. Маҳсулотлар сифат стандартларига жавоб беришини таъминлаш учун қатъий текширувдан ўтказилади. Узумлар уч тоифага бўлинади — Superior, Special Superior ва Premium. Premium’га муносиб деб топилиши учун у мукаммал бўлиши керак. Хабар қилинишича, 2021 йилда Ruby Roman’нинг фақат иккита партияси премиал деб топилган, 2019 ва 2020 йилларда эса ҳеч бири бундай тоифага муносиб бўла олмаган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!