Бош саҳифаЯнгиликларЯпония Фарғона водийсида агрометеостанциялар тармоғини яратиш учун 1 миллион доллар сармоя киритмоқда
Янгиликлар

Япония Фарғона водийсида агрометеостанциялар тармоғини яратиш учун 1 миллион доллар сармоя киритмоқда

Фарғона водийсида метеостанциялар тармоғини яратиш ташаббуси зарарли газ чиқиндиларини ноль даражага етказиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг кескин муаммоларига жавобан, Япония ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги мева-сабзавот етиштирувчилар учун иқлимга чидамли воситалар манбаларини яратиш” лойиҳасини амалга ошириш учун салкам 1 миллион АҚШ доллари (956 147 доллар) ажратишни маъқуллади. Лойиҳа қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришининг таъсири ва асоратларига мослаштириш, шунингдек, Фарғона водийсида иқлимга чидамли манбалар орқали зарарли газларнинг ноль эмиссиясига эришишга ҳисса қўшади.  Масалан, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ресурс тежовчи технологияларни қўллаш, қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш ва сув ресурслари бошқарувини такомиллаштириш орқали зарарли газлар миқдорини камайтиришга миллий миқёсда ҳисса қўшиш асосий мақсаддир.

Иқлим бўйича Париж келишуви доирасида қабул қилинган иккинчи Миллий миқёсда белгиланадиган ҳисса (МБҲ)да Ўзбекистон 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келувчи зарарли газлар эмиссиясини дастлабки МБҲда эълон қилинган 2010 йил даражасига нисбатан 35 фоизга, яъни, 10 фоизлик пасайишдан 35 фоизга камайтиришни мақсад қилиб, эмиссияларни қисқартириш амбицияларини 300 фоиздан ортиқроққа оширди. Иккинчи МБҲдаги мослашув чоралари қишлоқ аҳолисини иқлим ўзгаришининг салбий таъсиридан ҳимоялаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни қамраб олади. Бу хусусда Nuz.uz хабар бермоқда.

Бир йиллик лойиҳа ташаббусини ишга тушириш 2022 йилнинг март ойига мўлжалланган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ва Фарғона водийсидаги қатор маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилади.

Фарғона водийсида агрометеорологик станциялар тармоғини кенгайтириш, масофавий зондлаш ва замонавий моделлаштириш асосида агрометеорологик мониторингнинг интеллектуал операцион тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, прогнозлаш ва эрта огоҳлантириш тизимларининг ишончлилигини ошириш орқали лойиҳадан кўзланган мақсадга эришилади.

Суғориш учун сув билан таъминланганликни прогнозлаш ва эрта огоҳлантириш тизими экин экишни тўғри режалаштириш учун жуда муҳимдир. Лойиҳа Фарғона водийсида мева-сабзавот етиштириш билан шуғулланувчиларга агрометеорологик ахборот хизматларини кўрсатишга қаратилган бўлади. Фермерларга такомиллашган прогноз кузатувлари ва  иқлимга чидамли мева- сабзавотларни етиштириш бўйича тегишли маслаҳат хизматлари тақдим этилади, шунингдек, улар иқлим ўзгарувчанлигининг мева-сабзавот экинларини режалаштиришга таъсири ҳақидаги билимларга эга бўлишади.

Хусусий фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича бундай чора-тадбирлар хусусий боғдорчилик бизнесини коронавирус пандемиясидан кейинги шароитда иқлим хавф-хатарларидан тиклашни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан асосий ва долзарб ҳисобланади.  Шунингдек, лойиҳа трансчегаравий ҳудудларда кузатувлар натижасида олинган гидрометеорологик маълумотлар алмашинуви бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш орқали Фарғона водийси яқинида яшовчи қўшни давлатлар ҳамжамиятларига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 1951 йилдан буён кузатилган иқлим  исиши тенденциялари жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўпроқни ташкил этмоқда ва сезиларли иқлим хатарлари намоён бўлиб улгурган. Айниқса, қурғоқчилик, чўлланиш ва экстремал мавсумий об-ҳаво ҳодисалари иқлим ўзгариши натижасида кучайиб бораётган Оролбўйи ва Фарғона водийсининг шарқий қисмида вазият оғир бўлиб, маҳаллий аҳолининг асосий турмуши ва озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги ва маҳсулдорлиги пасайишига йўл қўймаслик, аҳолининг энг заиф қатламларини яшаш ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун шошилинч ҳамда илмий асосланган  мослашув чораларини кўриш зарур.

Япония ҳукумати ва БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистондаги узоқ муддатли ҳамкорлигини ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмай, иқтисодий, ижтимоий, экологик ривожланишни қамраб олувчи ҳукумат ислоҳоти дастурини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли лойиҳа ва ташаббуслар орқали давом эттирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин