Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 18 фоизга ошиб, қарийб 930 минг тоннани, нок захиралари эса 15,8 фоизга ошиб, 72,9 минг тоннани ташкил қилди.
Бу ҳақида АgroTimes нашри Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА)нинг олма ва нок захиралари тўғрисидаги ҳисоботи (2022 йил 1 июнь ҳолатига кўра)га ҳаволадан келиб чиқиб хабар берди.
Олма захиралари ўсиши Jonagold (2021 йилга нисбатан 49,7%), Red Jonaprince (+49,4%), Gala (+39,4%) ва Golden Delicious (+24,3%) нархлари ошиши билан изоҳланади, аммо баъзи навлар 2021 йилга нисбатан арзонлашган, айниқса, Gloster (-84,9%) ва Idared (-17,4%) навлари.
Шунингдек ўқинг: Хитойда олма етиштириш ҳажми жорий мавсумда 30 фоизга камайиши мумкин
Шу билан бирга, нок захиралари 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 72,9 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 15,8 фоизга кўпдир. 2021 йилга нисбатан ўсиш захираси фақат 15,3 минг тоннага ўсган Португалиянинг Rocha ноклари билан боғлиқ.
Илгарироқ, EastFruit 2022 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, WАРА маълумотларини эълон қилган эди: Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 17,7 фоизга, нок захиралари эса 2,4 фоизга ошган.
АҚШда 2022 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, олма захираси 785,3 минг тонна (2021 йилга нисбатан +8,5%)га, нок захираси эса 45,8 минг тоннага (2021 йилга нисбатан 50,5 фоизга кўп) етди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!