Июнь ойи охирида EastFruit Ўзбекистон ички бозорида янги ҳосил узумининг «Ризамат» ва «Қора кишмиш» навлари бўйича биринчи таклифлар пайдо бўлгани, шунингдек, «Ризамат» навининг пойтахт супермаркетларида сотувга чиққани ҳақида ёзган эди.
Охирги уч ҳафта ичида бирин-кетин ички бозорда «Ҳусайни» ва унинг «Келин бармоқ» (“Дамские пальчики”), “Шоҳона”, “Мерседес” каби бошқа оммабоп турлари бўйича таклифлар пайдо бўла бошлади ва чакана савдога чиқди. Бундан ташқари, сўнгги уч ҳафтада узум нархи тез суръатда пасайиб бормоқда.
2022 йилнинг 27 июнь куни “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғи «Ризамат» узумининг янги ҳосили 74 990 сўм/кг нархда сотилаётганини эълон қилди. 2022 йилнинг 18 июль ҳолатига кўра, ушбу тармоқ дўконларида мазкур турдаги меванинг чакана нархи 1 кг учун 24 990 сўмни ташкил этди, яъни, уч ҳафта ичида нархлар роппа-роса 3 баробар пасайди!
2022 йилнинг 13 июль куни Korzinka.uz тармоғи супермаркетларида мавсумнинг навбатдаги янгилиги – «Кишмиш» навли янги ҳосил узуми 27 990 сўм/кг нархда сотувга чиқди. 2022 йилнинг 18 июль ҳолатига кўра эса ушбу тармоқ дўконларида худди шу узумнинг чакана нархлари 1 кг учун 11 990 сўмни ташкил этди, яъни, атиги 5 кун ичида нархлар 2,3 баробар тушиб кетди!
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 13-15 июль кунлари Ўзбекистонда янги ҳосил узумининг бошқа оммабоп навлари ҳам шу тармоқ дўконлари пештахталарида сотувга чиқди: «Мерcедес» — 37 990 сўм/кг, «Шоҳона» – 34 990 сўм/кг, «Келин бармоқ» (“Дамские пальчики”) – 34 990 сўм/кг, «Ҳусайни» – 19 990 сўм/кг.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!