Америка Қўшма Штатларининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) маълумотларига кўра, 2021/22 мавсумда Туркия лимони экспорти аввалги мавсумга нисбатан 25 фоизга ўсади ва 775 минг тоннани ташкил этади.
Турк экспортёрларининг фикрича, 2021/22 йилги мавсумда лимонга талаб юқори бўлади, чунки, Аргентинада лимон захиралари тугаб бормоқда. Туркия ташқи бозорга мамлакатда етиштирилган лимоннинг умумий ҳажмидан ярмини етказиб беради. Экспорт мавсуми сентябрь ойида бошланади. Туркиянинг асосий рақобатчиси Испаниядир.
2021/22 йилги мавсумда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Испанияда ҳосилдорлик паст бўлса, Россия ва Европа Иттифоқига Туркия лимонларини етказиб бериш даражаси юқори бўлади, деб хабар бермоқда FruitNews.
2020/21 йилги мавсумда Туркия 619 533 тонна лимон экспорт қилди, бу 2019/20 йилги мавсумга нисбатан 38 фоиз кўп кўрсаткичдир. Асосий импортёр давлатлар Россия, Ироқ ва Украина бўлди.
Тармоқ таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Туркияда лимон етиштириш ҳажми 27 фоизга ошиб, 1,4 миллион тоннани ташкил этди. Бу экиннинг бошқа цитрус меваларга нисбатан юқори рентабеллиги туфайли фермерлар лимон майдонларини кенгайтиришмоқда. 2020/21 йилларда Туркияда лимон етиштириш 2019/20 йилги мавсумга нисбатан 13 фоиз ошиб, 1,1 миллион тоннани ташкил этди. Лимон йиғим-терими мавсуми 2021 йилнинг август ойи ўрталарида бошланди ва 2022 йилнинг апрелига қадар давом этади. 15 августдан бошлаб, “Меyer” нави, 1 сентябрдан “Enterdonat” нави, ноябрдан эса “Kutdiken” навининг йиғим-терими бошланди.
Шунингдек ўқинг: Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда?
Туркияда жорий мавсумдаги лимон истеъмоли 578 минг тоннагача ошади, бу маҳсулот етиштиришнинг кўпайиши ва лимон нархи арзонлашуви туфайлидир. Бозор нархлари ошиши ва ҳукуматнинг CОVID-19 сабабли ресторан ҳамда қаҳвахоналарни ёпиш талаби туфайли 2020/21 мавсумда лимон истеъмоли 433 минг тоннани ташкил этди. 2021/22 йилларда фермерлар лимонни нафақат хусусий тижорат бозорлари ва супермаркетларда, балки истеъмолчиларга субсидияланган паст нархларни таклиф қилувчи давлатга қарашли қишлоқ хўжалиги бозорларида ҳам сотишни режалаштиришмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!