Бош саҳифаЯнгиликларУкраина Шарқий Европадаги энг арзон картошкани таклиф қилмоқда!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украина Шарқий Европадаги энг арзон картошкани таклиф қилмоқда!

Ўтган ҳафта Украина биринчи марта Шарқий Европада картошка нархининг арзонлиги бўйича (Европа Иттифоқи мамлакатларини ҳисобга олмаганда) етакчи бўлди. Айнан Украинада картошкани энг арзон нархда сотиб олиш мумкин. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари минтақанинг тўққизта давлатида ўтказиладиган сабзавот ва меваларнинг улгуржи нархлари бўйича ҳафталик мониторинг натижаларига асосланиб хабар беришмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бир ҳафта ичида картошканинг ўртача улгуржи нархи 17 фоизга тушди, бу вақтда қўшни Молдовада нарх ўсишда давом этди. Шундай қилиб, мавсумларда биринчи бор Украинада картошка нархи Молдовадаги картошка нархи даражасидан паст бўлди. Дарвоқе, Украинада картошка ўтган йилга нисбатан атиги 15-20% арзон, аммо минтақанинг бошқа мамлакатларида мазкур турдаги сабзавот нархи ошиши фонида бу нарх етакчиси мавқеини эгаллаш учун етарлидир.

Картошка нархи пасайиши Беларусь ва Украина бозорлари ўртасидаги картошка нархи бўйича фарқни янада оширди. Ва бу Украина картошкасининг Беларусга экспорти ўсиши учун янада муҳим рағбат бўлди. Чунки, Россияда картошка нархи Беларусдагидан ҳам юқори эди, бу мавсумда Украина картошкасининг бир қисми Беларусь савдогарлари воситачилигида Россия бозорига ҳам келиши мумкин. Беларусь воситачиларининг норасмий баёнотларига кўра, Россияда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг жуда тез ўсишидан хавотирга тушилмоқда, шунинг учун «санкцияланган» мева-сабзавот маҳсулотларининг реэкспорти гўё яна анча осонлашди.

Айни пайтда Украинада картошкани Россия Федерациясидагидан 2,5 баравар арзонроқ сотиб олиш мумкин. Чунки, бир партияни сотиб олиш нархидаги фарқ 5 минг доллардан ошар экан, демак, бундай реэкспорт бизнеси жуда жозибадор бўлади. Айни пайтда Украина Беларусь ҳамда Россия Федерациясидан ташқари Сербия ва Грузияга ҳам картошка экспорт қилмоқда, дейди савдогарлар.

Шу билан бирга, Польшада картошка нархи Украинадагидан ҳам паст эканлигини унутмаслик керак. Қолаверса, нархлар бир йил олдингига нисбатан юқори, маҳсулот ҳосилдорлигининг пасайиши фонида деярли икки ҳисса баланд. Картошка етиштирувчилар HoReCa сегментидан талаб тикланиши келажакда нархларни янада оширишига умид қилишмоқда. Шунга қарамай, ҳозирги вақтда Беларусь учун Польшадан ҳам Россия Федерациясига реэкспорт учун ва ўз эҳтиёжлари учун картошка сотиб олиш фойдалидир.

Айтганча, Украинада картошка нархи пасайишининг асосий сабаби фермерлар омборда сақламаган маҳсулотлар қолдиқларини сотишдир. Шу сабабли, Украинада ҳам мазкур сабзавот нархлари совуқ бошланиши ва сотиш мавсуми якунига етиши билан аста-секин тикланиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин