Сархил мева-сабзавотлар учун қадоқ ишлаб чиқарувчи Aypek компанияси намликни назорат қилиш орқали маҳсулот узоқ вақт сақланишини таъминловчи янги пластик пакет яратди. Пакетни маҳсулотларга бўлган эҳтиёжга қараб, тўлиқ мослаштириш мумкин. Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, ўлчамни ўзгартириш ҳар қандай кўкат, мева ёки сабзавотни ташишга имкон беради, деб хабар берди FreshPlaza.
Сархил озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш бўйича туркиялик ишлаб чиқарувчи Aypekнинг маҳсулот менежери Хорхе Лонгориянинг сўзларига кўра, янги Lifepack ҳар қандай турдаги сархил маҳсулотни сақлаш учун мослаштирилиши мумкин: «Lifepack пакетлари ҳар қандай турдаги сархил мева-сабзавот учун мўлжалланган. Бизда ҳар бир маҳсулот учун турли хил пакетлар мавжуд. Мижозларимиз уларни совутиб сақлаш ёки экспортда ишлатишлари мумкин. Энг муҳими, пакет ўлчами мижознинг қутиси ҳажмига боғлиқ бўлади. Биз ҳар қандай маҳсулот учун керакли ўлчамдаги пакетни ишлаб чиқаришимиз мумкин».
Лонгориянинг айтишича, янги пактелар тежамкор бўлиб, уларда сақланган сархил маҳсулотлар рангги, таъми ва сифатини йўқотмайди: «Маҳсулотимизнинг энг яхши тарафи – бу унинг сифатидир, чунки, технологиямиз сархил озиқ-овқатлар айниб қолиши, чиришининг олдини олади, узоқ вақт давомида уларнинг таъм, ранг ва сифатини бус-бутун сақлаб қолади. Бизнинг маҳсулот муқобиллари билан сифат ва нарх борасида солиштирилганда жуда натижадор, чидамли ва арзондир”.
«Янги пакетлар пластикдан тайёрланган. Бизнинг муҳандислар сархил озиқ- овқатларнинг кислород билан тўйинишини таъминлаш ва назорат технологиясини яратишди. Агар керакли ҳароратда сақланса, Lifepack маҳсулотнинг рақобатдошлиги ва муваффақиятини таъминлайди. Пакет маҳсулот димиқишини камайтиради, бу эса унинг узоқ вақт сақланишини таъминлайди. Намлик камаяди ва халта ички микроблар пайдо бўлишининг олдини олади. Пакет жуда мустаҳкам, шунинг учун сархил озиқ-овқатлар ҳар доим бешикаст, ҳар хил ҳашаротларсиз ва ташқи микробларсиз бенуқсон кўринишини сақлаб қолади», дейди компания вакили.
«Барча ишлаб чиқарувчилар бизнинг маҳсулотимиздан фойдаланишлари мумкин, чунки, Lifepack муайян бир турдаги сархил маҳсулотгагина эмас, барча озиқ-овқатларга мос келади. Бу шуни англатадики, ундан йилнинг исталган вақтида фойдаланиш мумкин» дея хулоса қилди Хорхе Лонгория.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!