Туркияда голубика етиштириш мамлакат резаворчилик саноатида нисбатан янги йўналиш ҳисобланади. Бироқ, ушбу резавор плантациялари майдони сўнгги йилларда бир неча баробар ўсди. Бунинг сабаби, юқори рентабелликдир. Бошқа меваларга нисбатан юқори даромад, шунингдек, инвестиция субсидиялари голубика етиштириш даражаси тез ўсишига сабаб бўлди. Бу ҳақида Fruit-inform FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.
Туркия Статистика институти маълумотларига кўра, 2019 йилда голубика етиштиришнинг умумий майдони 100 гектар, 2020 йилда 200 гектар, 2021 йилда 400 гектар, 2022 йилда 660 гектарни ташкил этган.
Туркия қулай иқлимга эга бўлганлиги голубикани анчайин узоқ вақт давомида йиғиб олиш имконини беради. Шундай қилиб, резавор ҳосилини йиғиб олиш қишда мамлакат жанубида бошланади, шимолда эса сентябрга қадар давом этади.
Фермерлар учун голубика етиштириш даромадлидир, чунки ушбу резавор нархи юқори, бу яхши даромад беради. Қолаверса, Туркияда голубиканинг ички истеъмоли юқори. Бироқ, сўнгги йилларда бозорда резаворни қадоқлаш ва сотиш билан боғлиқ муаммолар туфайли маҳсулот етиштириш даражаси ортган даврларда нархлар ҳам пасайди.
Туркиянинг жаҳон голубика бозорида йирик ўйинчи бўлиши учун барча имкониятлар мавжуд. Ушбу мамлакатнинг сархил мева-сабзавотлари учун энг йирик экспорт бозори Россиядир. Бироқ, голубика қиммат маҳсулот — уни ҳаво транспорти орқали жўнатиш мумкин. Зеро, кейинги йилларда Туркия маҳсулотлари Осиё мамлакатлари бозорида ҳам ўз ўрнини эгалламоқда. Туркиянинг геосиёсий мавқеи, иқлими ва қишлоқ хўжалиги ишчилари сони голубика етиштиришнинг жадал ривожига хизмат қилади.
East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.