«Султана» навли Туркия узумлари ҳали ҳам сероб, аммо мавсум якунига етиб бормоқда. «Кичикроқ миқдордаги узумлар йил охиригача сотилади, аммо асосий мавсум тахминан икки ҳафта ичида тугаши кутилмоқда», дейди Карлсруэ шаҳри (Германия)даги оилавий компаниянинг мева-сабзавот сотувчиси Нодир Саҳин.
Компания ўз мижозларига – асосан, мустақил ритейлерлар, бозор савдогарлари ва реставраторларга «Sultana» навининг оч ранглисини, шунингдек, қизил ва тўқ ранглисини таклиф қилади. “Мавсум тахминан икки ой аввал бошланган эди: узумнинг тўқ рангдаги навлари тобора оммалашиб бормоқда, ҳолбуки, авваллари оч рангли навларга талаб кўпроқ эди. Менинг фикримча, нарх тенденциялари бу ҳолатга мос келади», дейди ўз маҳсулотларини сифатига қараб 5 кг учун ўртача 12 евродан сотаётган Саҳин. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзди.
Анорнинг барқарор бозори
Саҳин ҳозирги кунда “Sultana” навли узумдан ташқари Туркиядан кўп миқдорда анор ҳам сотиб олмоқда. Унинг сўзларига кўра, коронавирус туфайли чегара назорати кучайтирилганига қарамай, анорлар сифати жуда яхши. Одатда, мева қанчалик катта бўлса, шунча қиммат бўлади. Катта калибрли анорлар ҳали-ҳануз ушбу секторда оммабоплигича қолмоқда. Бундай йирик анорларнинг 7-8 донаси 5 кг ни ташкил қилади.
Саҳиннинг фикрича, Ўртаер денгизининг бошқа мамлакатлари ҳам ҳозир кенг миқёсда анор етиштираётган бўлса-да, турк маҳсулотлари энг қизғин мавсумда ҳам тенгсиздир. “Испания, Италия ва Исроил, одатда, Туркия билан рақобатлаша олмайди, шунга қарамай, бу йил Италия сифати ёмон эмас. Испания мевалари бироз оқишроқ ва ширинроқ, Туркиянинг Анталия вилоятидаги анорлар эса ширинроқ. Шу боис, улар кўплаб мижозлар орасида машҳур», дейди Саҳин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!