Бош саҳифаЯнгиликларТуркия помидори 2021 йил бошидан буён 53 мамлакат пештахталаридан жой олди
Янгиликлар

Туркия помидори 2021 йил бошидан буён 53 мамлакат пештахталаридан жой олди

2021 йилнинг январь -сентябрь ойларида Туркиядан помидор экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 17 фоизга – 264,77 миллион долларгача ошди.

«Анадолу» агентлигининг Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлари уюшмаси ҳаволасига таяниб хабар беришича, турк помидорлари ўтган йили 51 мамлакат пештахталаридан жой олган. Даромад эса 313,4 миллион долларни ташкил этган.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида Туркиядан помидор экспорти 226,88 миллион долларни ташкил этди. 2021 йил бошидан буён эса турк помидорлари 53 мамлакат пештахталарида пайдо бўлди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда помидорнинг нархи рекорд даражага кўтарилди ва тезлик билан ўсишда давом этмоқда

Россия Туркия помидорининг асосий импортёрилигича қолмоқда. Январь-сентябрь ойларида Туркия Россияга 47,65 миллион долларлик помидор экспорт қилди.

Кейинги ўринда Руминия (46,07 млн доллар) ва Украина (31,1 млн доллар)дир.

Помидорнинг 100,4 миллион доллар миқдоридаги катта қисми Антальядан экспорт қилинди. Сўнг Хатай (49,63 миллион доллар) ва Мерсин (19,48 миллион доллар)дан маҳсулот юборилди.

Инвесторлар ва иссиқхона хўжаликлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси президенти Муслим Янмаз йил охирига қадар Туркиядан помидор экспорти 300 миллион доллардан ошишига ишонч билдирди.

«Россия самолётининг фалокатга учраши билан боғлиқ инқироз фонида помидорга қўйилган эмбаргодан сўнг Туркия бу маҳсулотнинг Европадаги сотув бозорларини диверсификация қилди. Шу билан бирга, Яқин Шарққа помидор экспорти ошди. Руминия ва Украинага экспорт қилиш ҳисобига янги савдо тармоғи шаклланди, бу эса экспорт кўрсаткичларига таъсир кўрсатди”, дейди у.

Янмазнинг сўзларига кўра, Туркиядан помидор экспорт қилинадиган саватнинг асосий қисми – шингил шаклидаги помидордир.

«Ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам шингилли помидорга қизиқиш бор», дейди Янмаз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин