Бош саҳифаЯнгиликларТуркия майизининг жаҳон бозоридаги улуши 13 фоиздан 24 фоизга ошади
Янгиликлар

Туркия майизининг жаҳон бозоридаги улуши 13 фоиздан 24 фоизга ошади

Туркия майизнинг жаҳондаги етакчи экспортёри бўлиб, ушбу мамлакат йил охирига қадар жаҳон бозоридаги улушини 24 фоизга етказади.

Уруғсиз майиз етиштирувчи мамлакатларнинг 62-халқаро конференциясида Туркия тақдимоти ўтказилди, дея хабар берган Эгей минтақаси сархил мева-сабзавот экспортёрлари бирлашмаси «Анадўлу» агентлигига.

Онлайн шаклда ташкил этилган мазкур конференцияда Аргентина, Австралия, Чили, Греция, Жанубий Африка ва АҚШ вакиллари ҳам иштирок этди.

Туркия делегацияси 2022 йилда майиз экспортини 320 минг тоннага етказиш мақсадида эканлигини билдирди. Жаҳон майиз бозорида савдо айланмаси қарийб 1,3 миллион тоннани ташкил этишини ҳисобга олинса, Туркия ушбу бозорда 24 фоизлик улушни эгаллаш ниятида.

Прогнозларга кўра, иккинчи ўринни АҚШ (221 минг тонна), учинчи ўринни Хитой (190 минг тонна) эгаллаб турибди. Кучли ўнталикка, шунингдек, Ҳиндистон, Эрон, Ўзбекистон, Чили, Жанубий Африка, Аргентина ва Австралия мамлакатлари киради.

Эгей минтақаси сархил мева-сабзавот экспортёрлари бирлашмаси раҳбари Усмон Ўзнинг қайд этишича, Туркия ўтган йили уруғсиз майиз экспорти бозорининг 13 фоизини эгаллаган. Жорий йилда мамлакат экспорт кўрсаткичларини янада оширишни режалаштирган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин