Бош саҳифаЯнгиликларТуркия 2021 йилда жаҳоннинг 54 мамлакатига помидор етказиб берди
Янгиликлар

Туркия 2021 йилда жаҳоннинг 54 мамлакатига помидор етказиб берди

2021 йилда Туркиядан помидор экспорти ҳажми 363,3 миллион долларга етди, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп кўрсаткичдир.

Жануби-Шарқий Анадўли экспортёрлари ассоциациясининг маълумотларига кўра, ўтган йили Туркияда етиштирилган помидор жаҳоннинг 54 мамлакатидаги бозорларда сотилган. 2020 йили эса 313,27 миллион долларлик помидор 51 мамлакатга экспорт қилинган эди, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Туркия помидорининг энг йирик бозори Россия бўлди ва ўтган йили 68,01 миллион долларлик маҳсулот жўнатилди, Руминияга эса 58,34 миллион долларлик помидор жўнатилган.

Шу билан бирга, 2021 йилда  Туркиядан помидор етказиб беришнинг энг катта ўсиши фоиз ҳисобида Болгарияга тўғри келди. Агар 2020 йилда Европанинг ушбу давлатига 28,82 миллион долларлик помидор жўнатилган бўлса, 2021 йилда мазкур кўрсаткич 40,96 миллион долларга етди (ўсиш 42 фоиз).

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин