Бош саҳифаЯнгиликларТуркистон вилояти (Қозоғистон)да баҳорги аёз туфайли эртаги мевалар ҳосили нобуд бўлиши мумкин
Янгиликлар

Туркистон вилояти (Қозоғистон)да баҳорги аёз туфайли эртаги мевалар ҳосили нобуд бўлиши мумкин

Туркистон вилояти (Қозоғистон)да март ойининг учинчи ўн кунлигига келиб қор ёғди. Гарчи, ҳудуднинг аксарият қисмида термометр кечаси ҳам -3 даражадан пастга тушмаган бўлса-да, деярли бир ойлик иссиқ ҳаводан сўнг иқлимнинг бундай кескин ўзгариши фермерлар учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Совуқдан биринчи бўлиб гуллаган мевали дарахтлар азият чекди. Шундай қилиб, боғбонлар олма ва ўрикнинг эртаги навлари ҳосилини кутишдан фойда йўқлигини тўлиқ ишонч билан айтишмоқда.  Ҳосилни сақлаб қолиш имконияти фақат куртаклашга улгурмаган дарахтларда қолди. Булар, асосан, минтақанинг барча шимолий ҳудудлари ва марказий ҳамда жанубий қисмларидаги ўрик ва олманинг кечки навларидир. Ваҳоланки, бу ерда ҳам боғбонлар дарахтларни фумигация билан қутқаришди, яъни, кечаю кундуз нам ўтин ва қуруқ гўнг ёқиб, музлаган дарахтларни тутун билан иситишга ҳаракат қилишди Хўш, мазкур усул ёрдам бердими? Бунисини энди вақт кўрсатади.

«Казгидромет» мутахассисларининг қайд этишича, жорий ўн кунликда Туркистон вилоятидаги мевали дарахтлар учун агрометеорологик шароит ниҳоятда ноқулай бўлди.  Иссиқ қиш ва ундан кейинги илиқ баҳор кунлари  натижасида мева дарахтлари шохида шиш юзага келиб, куртаклар очила бошлаган эди. Вилоятнинг айрим туманларида, шунингдек, Чимкентда ўрик гуллади.  Аммо 17 март куни совуқ ҳаво оқими кириб келиши туфайли ҳаво ҳарорати кескин манфий кўрсаткичга тушиб кетди, 13 см қалинликда қор ёғди. 20 март куни ҳаво ҳарорати 2,7 даражага тушди. Олча куртаклари минус икки даражада, ўрик ва олма куртаклари эса минус 2,3 даража совуқда нобуд бўлади.

Туркистон вилоятида мевали экинлар ҳосилини кутиш бефойда. Умид жанубдан – Мақтаарол ва Жетисой туманларида қор эриган, ҳатто тунда ҳам нолдан паст ҳарорат кузатилмаган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин