Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий ташриф билан келган Тожикистон делегациясини икки кун мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасининг бир қатор объектлари билан таништиради. Делегацияга Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Каримзода Саъди Гафор раҳбарлик қилади, деб хабар беради CentralAsia.
«Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек ғалла, картошка, сабзавот, мева ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ишлаб чиқариш юқори даражада. Вазирлигимиз ўзбекистонлик ҳамкасбларига муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдиради», – деди Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Каримзода Саъди Ғафор.
Шунингдек ўқинг: DP World компанияси Тошкент вилоятида (Ўзбекистон) йирик логистика марказини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда
Ташриф доирасида Тожикистон делегацияси икки кун давомида қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, AKIS инновация ва хизмат кўрсатиш, интенсив боғлар, иссиқхоналар, чорвачилик, паррандачилик фермалари, Аграр университет қошидаги Extension center балиқ етиштириш маркази, «in-vitro» лабораторияси, Тошкент давлат Аграр университетидаги қишлоқ хўжалигини қайта ишлаш лабораторияси, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги объектлари билан танишади.
Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни айтиб ўтди:
– айрим турдаги экинларни етиштириш, интенсив боғлар ва чорвачилик мажмуаларини яратиш, шунингдек балиқ етиштириш соҳасида тажриба алмашиш бўйича агросаноат корхоналарининг кооперациясини ривожлантириш;
– қишлоқ хўжалиги ўсимликлари навларини, селекция ютуқларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш, шунингдек уларни етиштириш технологияларидан фойдаланиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;
– уруғчиликни жадал ривожлантириш, ғалла, пахта ўсимликларнинг юқори маҳсулдор навларини олиш мақсадида илмий-тадқиқот институтларининг ўзаро алоқаларини кучайтириш;
– ўсимликларни ҳимоя қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва чегара олди ҳудудларидаги қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ҳамда чигирткаларга қарши курашиш бўйича қўшма тадбирларни ишлаб чиқиш;
– қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси тажрибасини ўрганиш;
– қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва рақамли технологиялар орқали маҳсулотларнинг ҳосилини назорат қилиш бўйича тажриба алмашиш;
– Тожикистон ва Ўзбекистон Республикасида ўтказилган конференция, симпозиум, семинар ва давра суҳбатларида ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг иштироки масаласини кўриб чиқиш.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!