Тожикистоннинг деҳқон ва жамоат хўжаликларида жорий йилнинг 25 июнь ҳолатига кўра 53,1 минг тонна сабзи йиғиб олинди. Ушбу маълумотни Avesta.Tj.co мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳаволасига асосланиб келтирмоқда.
Сабзининг янги ҳосили йиғиб олинаётганига қарамай, ушбу сабзавот нарх бўйича барча рекордларни янгилашда давом этмоқда. Бир килограмм сабзи 8 дан 12 сомонийгача (0,70 – 1,05 доллар) сотиляпти.
Истеъмолчилар янги ҳосил пештахталарда пайдо бўлиши билан сабзи нархи пасаяди, деб умид қилишган эди. Аммо бундай бўлмади, сабзи ҳали ҳам қиммат.
Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилнинг август ойи охирига келиб, сабзи ҳосили 71 547 тоннани ташкил этди, аммо бу август ойининг охирига тўғри келади. Ҳозир бу кўрсаткич 53,1 минг тоннани ташкил этмоқда ва август ойи охирига келиб, ўтган йилги даражага етиши мумкин. Нарх тушадими-йўқми, ушбу савол очиқлигича қолмоқда.
Aгар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқа сабзавотларни етиштириш бўйича операцион маълумотларига қайтадиган бўлсак, унда 25 июнга қадар жами 598 минг 79 тонна ҳосил йиғилган.
Хусусан, 377 минг 889 тонна пиёз, 27,1 минг тонна карам, қарийб 55,5 минг тонна помидор, 53 минг 854 тонна бодринг, 53 минг 92 тонна сабзи ва 30 минг 646 тонна бошқа сабзавот турлари йиғиб олинди.
Картошка хусусида тўхталадиган бўлсак, 25 июнга қадар мамлакатнинг деҳқон ва жамоат хўжаликларида 116 минг 675 тонна картошка ҳосили йиғилган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!