Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти!

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Тожикистонда булғор қалампири нархи 1 кг учун 1 сомонийгача тушган (ҳар бир кг учун тахминан 8 АҚШ цент). Бошқача айтганда, 1 АҚШ долларига 11,5 кг булғор қалампирини сотиб олиш мумкин! Табиийки, бундай паст нарх Тожикистон фермерларининг мазкур турдаги сабзавотни етиштириш харажатларини қопламайди.

Тожикистонда қалампир ҳеч қачон бу қадар арзон бўлмаган. Одатда, бу вақтда мамлакатда булғор қалампири 1 кг учун 30-40 центдан улгуржи сотилади.

Қалампир нархи кескин пасайишининг сабабларидан бири сифатида бозор иштирокчилари 2021 йилда унинг ҳаддан зиёд етиштирилганини айтишмоқда. Бироқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов яна бир омил – совуқ занжир йўқлигини қайд этди.

«Фермерлар қалампирни арзон нархлар даврида керакли пишиб етилиш босқичида йиғиб, совутиб,  уни жаҳоннинг бошқа мамлакатларида сақланганидек жойлаштиришганида эди, яхши пул топишлари мумкин бўларди. Зеро, Тожикистонда ноябрь ойи ўрталарига келиб, булғор қалампири нархи, одатда, 1 кг учун 1,5 доллардан ошади. Айтганча, бу воситачилар учун ҳам яхши ғоя, чунки, ҳеч бир бизнес атиги бир ойда 1500% рентабеллик олиш имконини бермайди! Аммо, аслида, қалампир икки ҳафтадан кўпроқ омон қолиши учун аввал уни сақлашга яроқли ҳолда ўстириш, керакли қадоқларга эга бўлиш, маҳсулотни модификацияланган газ муҳитида – МАР-халталарда сақлаш керак. Ва умуман, ҳозир Тожикистонда етишмаётган зарур билимлар, кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. Бундан бир неча йил аввал тожикистонлик сабзавот етиштирувчилар қалампирни сақлаш учун жойлаштиришга ҳаракат қилишган эди, лекин, афсуски, у жуда тез чириб қолган.

Аммо агар ҳаммаси бошидан тўғри бажарилса, қилинган саъй-ҳаракатлар жуда яхши натижа беради”, дейди Бахтиёр Абдувоҳидов.

Экспертлар Тожикистонда булғор қалампирини етиштирувчилар фойдаланиши мумкин бўлган яна бир қанча имкониятларни қайд этишмоқда.

«Россияда қалампирнинг улгуржи нархи айни пайтда 1 кг учун 1,8-2,0 долларга етади. Шу сабабли, замонавий қадоқдаги совутилган маҳсулотлар билан ҳозир Тожикистондан Россияга экспортни йўлга қўйиш жуда даромадли бизнес бўлиши мумкин. Зеро, мамлакатда юқори сифатли қалампирни қўлда ҳам саралаш ва йиғиш имконияти мавжуд”, дейди ФАОнинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Шунингдек, у қалампирни қайта ишлаш хом ашёси сифатида қўллаш мумкинлигини қайд этмоқда. «Музлатилган булғор қалампири – музлатилган сабзавотлар сегментидаги энг машҳур маҳсулотлардан бири. Тожикистонда етиштирилган қалампирнинг юқори таъм сифатларини ҳисобга олсак, бундай маҳсулотни жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига муваффақиятли экспорт қилиш мумкин. Афсуски, Тожикистонда сабзавот, мева ва резаворларни музлатиш усули деярли йўқ, гарчи, бу бизнесни ривожлантириш учун ажойиб имкониятлар мавжуд бўлса ҳам”, дея қўшимча қилди Андрий Ярмак.

Расмий савдо статистикасига кўра, Тожикистон қалампирни умуман экспорт қилмайди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мамлакатга қалампир импорти барқарор ўсиб бормоқда. 2020 йили Тожикистонга 300 тоннадан зиёд қалампир импорт қилинди ва Ўзбекистон унинг асосий етказиб берувчиси бўлди. Булғор қалампири  Тожикистонга 2020 йили Покистон ва Туркиядан ҳам импорт қилинган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин