Бош саҳифаЯнгиликларТошкент вилоятидан Россияга помидор ва булғор қалампири маҳсулотларини олиб кириш вақтинча тўхтатилди
Янгиликлар

Тошкент вилоятидан Россияга помидор ва булғор қалампири маҳсулотларини олиб кириш вақтинча тўхтатилди

Россельхознадзор 2021 йил 22 июлдан бошлаб Россияга Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир етказиб беришда вақтинчалик чекловларни жорий қилди. Бу ҳақда Россельхознадзор матбуот хизмати хабар беради.

“Таъминотларни тўхтатиб туриш помидор ҳосилида жигарранг вирусни (Tomato brown fruit virus) (ToBRFV), шунингдек, минтақадан келтирилган помидорларда Пепино мозаика вируси (Pepino mosaic virus) аниқланиши билан боғлиқ”, дейилади хабарда.

Чекловлар ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича VII Халқаро конвенция ва Россия Федерациясининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида” Федерал Қонуни асосида жорий этилади.

Таъкидланишича, 22 июлгача жўнатилган юкларни Россия ҳудудига фақат карантин фитосанитария экспертизаси натижаларидан сўнг олиб киришга рухсат берилади.

Шунингдек ўқинг: Россия Бухоро вилоятидан помидор ва булғор қалампири импортини тўхтатди

«Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг Россия бозорига кириши масаласи ҳар бир аниқланиш ҳолати бўйича Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш миллий ташкилоти томонидан ўтказилган текширувдан сўнг, шунингдек, ЕОИИга аъзо давлатлар учун Ўзбекистон томонидан карантин объектлари, шу жумладан, помидор меваларининг ToBRFV ва пепино мозаикаси вируси йўқлигини кафолатлайдиган корхоналардан рўйхат тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқилади», – деди Россельхознадзор.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин