Бош саҳифаЯнгиликларТермизда тарвуз экспорти бошланди
Янгиликлар

Термизда тарвуз экспорти бошланди

Термиз туманининг Aмир Темур маҳалласи (Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти) деҳқонлари тарвуз ҳосилини йиғиб олишга киришишди. Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг Facebookдаги саҳифасида хабар берилишича, тарвуз мавсуми муваффақиятли бошланди.

Ишчилар ҳосилни йиғиб, уни тўғридан-тўғри даладан машиналарга юклашмоқда. Сўнг ушбу полиз меваси Тошкентга юборилади. У ерда мева маҳаллий бозорларга тарқатилиб, бир қисми қўшни мамлакатларга экспорт қилинади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда Жанубий Кореяга мева экспортини кескин камайтирди

EastFruit аввал хабар қилганидек, Европадаги об-ҳаво шароити тарвуз-қовунга талаб пасайишига олиб келди. Май ойининг иккинчи ҳафтасида Марказий Европанинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан ушбу мевага халқаро даражадаги талаб ошди. Бироқ, кейинчалик Европанинг асосий бозорларида ҳарорат пасайиши тарвузга эҳтиёжни пасайтириб, тижорат операцияларини секинлаштирди ва нархлар пасайишини тезлаштирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин