Бош саҳифаЯнгиликларСуперфуд — Украинада ноёб технология асосида резавор пасталари ишлаб чиқарилмоқда
Технологиялар Янгиликлар

Суперфуд – Украинада ноёб технология асосида резавор пасталари ишлаб чиқарилмоқда

Украинада ноёб суперфуд – резавор пасталари ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотларнинг саломатликка ижобий таъсири илмий тадқиқотларда исботланган. Резавор пасталари фаол экспорт қилинмоқда ва канадалик ишлаб чиқарувчилар  Шимолий Америкада ушбу пасталарни ишлаб чиқариш учун Украина технологиясини қўллашди. Соғлиқ учун фойдали бу ширинликларнинг машҳурлиги нимада? Уларнинг ўзига хослигига-чи, сабаб нима? Бу хусусда SEEDS нашрига мўъжизавий паста ишлаб чиқарувчи LiQberry компаниясининг маркетинг бўйича директори Евгения Нечитайло маълум қилди.

Қорағат (черника), чаканда (облепиха), клюква, малина ва бошқа резаворлардан тайёрланган Украина суперфудининг жаҳонда муқобили йўқ. Ҳамма гап ишлаб чиқариш технологиясида – уни Украина олимлари ихтиро қилган бўлиб, HTD-technology деб аталади.

“Жаҳон бозорида шунга ўхшаш маҳсулотлар бўлиши мумкин. Лекин, ишонч билан айта оламанки, айнан Украинанинг ноёб технологияси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлардек ёки улардан кўра фойдалироқ бошқа бири йўқ. Одатда, жем ва пастила ишлаб чиқарувчилар имкон қадар мева ёки резаворларнинг фойдали элементларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Лекин улар буни уддалай олишмайди, чунки, маҳсулот узоқ вақт давомида сақланиши учун юқори ҳароратда ишлов берилади, музлатилади ёки консервантлар қўшилади, бу эса озуқавий моддалар йўқ бўлиб кетишига олиб келади.  Бизнинг технологияда  юқори ҳароратдан фойдаланилмайди (ҳарорат 70 даражадан ошмайди).

Кавитация (микропуфакчалар ёрдамида суюқ муҳитдаги гидрозарба) усули резавор пасталарига шакар, сув ёки консервантлар қўшмаслик имконини беради. Ноёб техника туфайли данакларни майдалаш мумкин. Айнан данакларда кўплаб қимматли микроэлементлар мавжуд, зеро, табиат улардан янги ўсимлик униб чиқиши учун таркибига қимматли энергияни жойлаган. Резаворлар данаги антиоксидантлар, Омега 3-6-9, Е витамини ва полифенолларга бойдир. Аммо янги узилган резаворлар ёки айтайлик, мураббо истеъмол қилинганда бу фойдали элементлар организмга кирмайди, чунки, биз данакларни юта олмаймиз. Кавитация туфайли данакларнинг «энергиясини чиқариш»га ва уни инсон танасига етказишга муваффақ бўлдик», дейди Евгения Нечитайло.

Резавор пасталари таркиби дори ёки витамин комплекслари билан бир хил. Шунинг учун улар нафақат дўконлар, балки дорихоналарда ҳам сотилади.

“Пасталар таркибида мавжуд бундай миқдордаги озуқа моддаларни истеъмол қилиш синтетик витаминларнинг сифатли муқобилидир. Бу функционал овқатланишнинг бир қисми – яъни, табиий, таблетка ёки капсулалардан ҳоли маҳсулотни истеъмол қилиш демакдир. Функционал овқатланиш билан боғлиқ узоқ муддатли амалиётдан сўнг шифобахш, терапевтик таъсир кузатилади. Шундай қилиб, резавор пасталари шунчаки мазали маҳсулот эмас, улар баъзан дори-дармонлардан ҳам афзал соғлом таомдир (масалан, кўриш қобилиятини яхшиловчи ва қон босимини барқарорлаштирувчи қорағат (черника) пастасининг фойдали жиҳатлари ҳақида сўз бормоқда)», дейди LiQberry компаниясининг маркетинг бўйича директори.

Кузги шамоллаш ва пандемия даврида маҳсулот жуда долзарб аҳамиятга эга.

“Пасталар иммунитет тизими учун кучли рағбат, шу боис, уларнинг рационимиздан жой олиши бугунги шароитда ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

Агар киши иммуномодуляторлар истеъмол қилса, унинг организмида жуда кўп миқдорда лейкоцитлар пайдо бўлади. Мунтазам равишда паста истеъмол қилинганда эса организм янада мажмуавий ва мақсадли реакция билдиради», дейди Евгения.

Компания ташкил бўлганидан буён, яъни 8 йил давомида маҳсулот ассортиментини етарлича кенгайтирди. Энди у ерда ҳар хил турдаги резаворлардан ширинликлар тайёрлаш билан бирга, асал қўшилган пасталар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

“Менинг севимли пасталаримдан бири –  қорағатлиси. Уни бренднинг амбасадори деб аташ мумкин, чунки, қорағат (черника) савдо флагманидир. Айнан шу маҳсулот бўйича биз энг кўп тадқиқотларни ўтказганмиз. Масалан, паста истеъмол қилишнинг кўриш қобилиятига таъсири Украина МТФАнинг В.И. Филатов номидаги Кўз касалликлари ва тўқималарини даволаш институтида ўрганилди. Бошқа фойдали резаворлардан тайёрланган пасталар ҳам машҳур. Масалан, чаканда (облепиха) C, Е витаминлари, токоферолларнинг юқори концентрациясини жамлаган. Брусника ва клюква бебаҳо табиий антибиотиклардир ва улар қон босимини пасайтиришга ёрдам беради”, дейди компания вакили.

“Яқинда янги маҳсулотлар – асал қўшилган резавор пасталари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйдик. Улар ҳам оммалашиб кетди. Биз органик пасталарга 10% асал қўшишимиз мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори ҳароратдан фойдаланилмайди, шунинг учун асал барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. У маҳсулотга янада  ширин таъм ва янги хусусиятлар беради”, дейди LiQberry компаниясининг маркетинг бўйича директори.

Евгения Нечитайлонинг сўзларига кўра, украиналиклар орасида рационал овқатланиш ва соғлом маҳсулотлар, хусусан, резавор пасталарига қизиқиш ортиб бормоқда.

“Компания бозорда 8 йилдан бери фаолият юритади. Шу вақт ичида соғлом овқатланишга бўлган қизиқиш ортиб, бизнинг маҳсулотларга талаб даражаси ўсди. Савдо ҳажми ҳозирги пайтда йилига + 15% га ўсиб бормоқда. Карантиндан аввал биз Япония ва Европа бозорига маҳсулот экспорт қилишга эътибор қаратган эдик, аммо ҳозир бу бироз қийин, шу боис, кўпроқ ички бозор билан чекланяпмиз. Биз пасталарни супермаркетлар тармоғи орқали сотамиз. Маҳсулотларимиз суперфуд пештахталари ёки соғлом озиқ-овқат бўлимларига жойлаштирилади. Шунингдек, улар дорихоналарда, ихтисослаштирилган органик озиқ-овқат дўконларида сотилади. Бундан ташқари,  маҳсулотларимизни ўз савдо майдончаларимиз ва Интернет орқали ҳам сотамиз», дейди компания вакили.

Ҳозир резавор пасталарини ишлаб чиқарувчи завод  нафақат Украинада, балки Канадада ҳам мавжуд.

“Бизнинг кавитация усулида ишлашимиз канадаликларда қизиқиш уйғотди. Бу мамлакатда қорағат (черника) пастаси  ишлаб чиқариладиган завод очдик. Маҳсулот Монреалдаги органик маҳсулотлар танловида иккинчи ўринга сазовор бўлди. Аммо биз Украинада ишлаб чиқараётган пастанинг сифати юқорироқ, чунки, Канадада саноат мақсадларида етиштирилган резаворлар ишлатилади. Биз эса кўпроқ фойдали элементларни жамлаган ёввойи ҳолда ўсувчи қорағатни қайта ишлаймиз”, дейди Евгения Нечитайло.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда

EastFruit

Украинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit

Бу йил музлатилган резаворлар Украинага 200 миллион доллар даромад келтиради

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин