Бош саҳифаЯнгиликларСингапур Ўзбекистондан сархил ва қуритилган мева-сабзавотлар импортини кенгайтиради
Янгиликлар

Сингапур Ўзбекистондан сархил ва қуритилган мева-сабзавотлар импортини кенгайтиради

Яқинда Сингапурнинг “Oceanus Group” компанияси раҳбарияти ҳамда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи-экспортёрлар — “O’zto’qimachiliksanoat” ассоциацияси, “Global Export”, “BMB Trade Group” ва “O’zsanoatexport” компаниялари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” Ахборот агентлиги.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, музокаралардан мақсад Ўзбекистон-Сингапур савдо уйини ташкил этиш масаласидир.

Ўзбекистон томони корхоналарнинг сархил ва қуритилган мева-сабзавотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дуккаклилар, зираворлар, ўсимлик ёрмалари ва бошқа товарлар бўйича экспорт салоҳиятига оид тақдимот ўтказди.

Учрашувда Сингапурнинг “Oceanus Group” компанияси ижрочи директори ва раиси Питер Ко Ўзбекистоннинг юқорида қайд этилган маҳсулотлар экспорти борасидаги салмоқли салоҳиятини ҳисобга олгани ҳолда, унинг компанияси Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги ўзаро савдо ассортименти кўламини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини АСЕАН мамлакатлари бозорларида  келгусида ҳам илгари суришдан манфаатдор эканини қайд этди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида Питер Ко Ўзбекистон-Сингапур савдо уйини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканини маълум қилди. Ушбу савдо уйи фаолияти Ўзбекистон ва Сингапурдаги кўплаб компанияларнинг экспорт имкониятини Жануби-Шарқий Осиё, АСЕАН ва Марказий Осиёда кенгайтириш орқали уларни  қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Шу муносабат билан  йиғилишнинг ўзбекистонлик иштирокчиларига кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш учун Сингапур томони ишлаб чиққан Ўзбекистон-Сингапур савдо уйини ташкил этиш тўғрисидаги Меморандум лойиҳасининг йўналиши ва уни кейинчалик имзолаш бўйича келишувга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин