Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Транс-Каспий халқаро транспорт йўналиши (ТХТЙ) (Осиё ва Европа ўртасидаги муқобил темир йўл юки йўналиши)ни модернизациялаш учун операторнинг молиявий барқарорлигини яхшилаш мақсадида Қозоғистон темир йўли МК томонидан облигациялар чиқаришга 50 миллиард тенгегача (104 миллион доллар) сармоя киритади.
«Казакстан темир жолы» (КТЖ) олган маблағ Россияни четлаб ўтувчи Ўрта коридор бўйлаб инфратузилмани модернизациялашга сарфланади. ЕТТБ маълумотларига кўра, йўналишлар Европа ва Осиё ўртасида товар етказиб беришни йўлга қўйишга кўмак беради.
Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёз экспорти чекловини қўллаб-қувватламайди
“Яқингача Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги юк ташувининг 95 фоизи Қозоғистон, Россия ва Беларусь орқали ўтувчи Шимолий коридор орқали амалга оширилган. Халқаро ташувчилар Россия ҳудудини кесиб ўтишнинг муқобил йўлларини тобора кўпроқ қидираётган бир пайтда Қозоғистонни Озарбайжон, Грузия ва Туркия билан Каспий денгизи орқали боғловчи Ўрта коридор бўйлаб ташувга талаб сезиларли даражада ошди. Унинг ривожланиши минтақавий савдо барқарорлиги учун муҳим аҳамиятга эга”, дейди Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари.
Турли мамлакатлар товар етказиб беришнинг Россияни четлаб ўтувчи муқобил усулларини Россияга қарши санкциялар киритилгач ва Россия Федерациясининг уларга жавоб чоралари қўллай бошланганидан сўнг ишлаб чиқа бошлашди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!