Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда пиёз нархи кескин ошди
МахсусЯнгиликлар

Россияда пиёз нархи кескин ошди

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг фикрига кўра, Россия бозорида пиёз нархи жадал суратда ўсмоқда. Мазкур ҳолат эртаги пиёз навларини йиғиш мавсумининг тугаши, шунингдек, ушбу минтақада пиёзга бўлган талабнинг юқорилиги билан боғлиқдир.

Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, мазкур ҳафта бошидан буён Россия бозорида пиёз ўртача 40%га қимматлашган. Бугунги кунда фермерлар ушбу маҳсулотларнинг сифати ва ҳажмига қараб 14-20 рубль/кг ($0,19-0,27) оралиғида жўнатишга тайёр. Таққослаш учун: ўтган ҳафта пиёз нархи 16 рубль/кг дан ошмаган (0,22 $/кг).

Бозор иштирокчилари фикрига кўра, мазкур ҳудудда пиёзга талаб юқорилиги нархнинг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулот таклифи ҳозирча анча чекланган. Аксарият ишлаб чиқарувчилар эртаги пиёз навларини сотишни тугатган, фермерлар эса август ойининг ўрталарига яқин кейинги навларни оммавий йиғиб олишни бошлаш тараддудида.

Шунингдек, ҳозирги мавсумнинг асосий муаммоси – пиёз сифатига боғлиқ бўлмоқда. Ёзнинг биринчи ярмида ёғингарчилик кўп бўлгани сабабли фермер хўжаликларида катта миқдорда сифати ўзгарган маҳсулотлар йиғилиб қолган. Мазкур маҳсулотларни фермерлар саралаганидан сўнг зудлик билан савдога чиқаради.

Таъкидлаш жоизки, Россияда пиёз нархи 2020 йил август ойининг бошига нисбатан ўртача 1,6 бараварга қиммат. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг аксарияти яқин кунларда ушбу маҳсулотлар нархи пасайишига умид қилмаяпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин