Россияда бир ҳафта давомида сабзавот ва мевалар нархи (2021 йилнинг 28 сентябридан 4 октябрига қадар) бир ҳафта аввалгидан беш баравар тез ўса бошлади. Росстат маълумотларига кўра ўсиш: 0,3% дан 1,5% гачадир. Хусусан, помидор 12% (бир ҳафта аввал ўсиш 10,1% эди), бодринг – 6,3% (4,2%), картошка – 4,4% (1,8%)га қимматлади.
Олма нархи, аксинча, туша бошлади – пасайиш даражаси 1,4% (бир ҳафта аввал 2%)ни ташкил этди. Пиёз 0,7% (0,5%), карам – 0,3% (0,5%), сабзи – 0,2% (1,2%) га арзонлашди. Бу хусусда Росстат хабар бермоқда. Сентябрь ойида мева-сабзавотлар 1,8%га, йил бошидан бери – 0,57%га, ўтган йилнинг сентябрига нисбатан – 15,2%га қимматлади. Шундай қилиб, бир ой ичида помидор нархи 24,9%, бодринг – 17,3%, апельсин – 12,9%, саримсоқ – 6,5%, банан – 3,4%, нок – 3%, лимон – 3,1%, сархил кўкатлар – 2,4%, қуруқ мевалар – 2%га ошди. Шу билан бирга, лавлаги нархи 13,7%, узум – 12,6%, сабзи – 10,3%, олма – 5,7%, карам – 3,6%, пиёз – 2,8%га пасайган.
Россия Федерациясининг Картошка Иттифоқи ижрочи директори Алексей Красильников «Агроинвестор«га ҳақиқатан ҳам, картошка нархи кўтарилаётганини айтди. «Ҳозир об-ҳаво Вольгабўйи, Россиянинг марказий қисми ва бошқа минтақаларда йиғим-терим энг фаол босқичга киришига имкон беради», дейди у. «Умид қиламизки, экилганларни йиғиб олиш мумкин бўлади. Умуман олганда, икки ҳафта кечикиш ўтган йилга нисбатан жиддий эди”.
Шунингдек ўқинг: Россияда картошка ва сабзавотларнинг нарх рекорди янгиланмоқда
Красильниковнинг таъкидлашича, нархлар ўсиши ҳозир мавсумий омиллар, жумладан, йиғим -терим кечикиши ва сараланган йирик картошка етишмовчилиги билан боғлиқ. «Бундан ташқари, Қозоғистон, Беларусь ва Болтиқбўйи давлатларида қийин вазият юзага келмоқда. Ишчи кучи етишмаяпти. Кўпгина минтақалардаги улгуржи ва чакана савдо бўғинида сезиларли ўсиш кузатилмоқда», дейди Красильников. «Айрим позициялар бўйича нархлар ўтган йилгидан икки баравар юқори. Бу, биринчи навбатда, картошка ва карамга тааллуқлидир».
Красильниковнинг қўшимча қилишича, жорий мавсум осон кечмайди. Вазият йиғим-терим кампанияси якунлангач янада аниқроқ бўлади.
Мева-сабзавот бирлашмаси директори Михаил Глушковнинг «Агроинвестор»га айтишича, иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар қимматлашмоқда, чунки, ҳозир қишки саноат иссиқхоналари ишлай бошлади.
«Қанча кучли совуқ бўлса, иссиқхона харажатлари шунча ортади», дейди Глушков. Унинг сўзларига кўра, борш сабзавотлари, аксинча, йиғим-терим фонида арзонлашмоқда. “Олма билан боғлиқ вазият ҳам шундай, йиғим-терим давом этяпти. У октябрь ойи охирига қадар чўзилади», дея қўшимча қилди у. Глушковнинг сўзларига кўра, совуқ мавсумда ёзги давр билан таққослаганда, улгуржи нархлар бир ярим-икки баробар ошиши мумкин ва бу «ҳар йилги тренд»дир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!