Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланитириш, хусусан, Ўзбекистондан ушбу ҳудудга мева-сабзавот етказиб бериш кенгайтирилишини режалаштирмоқда. Шаҳар губернатори Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан шу ва бошқа масалалар юзасидан музокаралар олиб борди.
Россия томони икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятларидан манфаатдор. Санкт-Петербург шаҳридаги компаниялар Ўзбекистонга тиббиёт товарлари ва мебель етказиб беришни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга, шунингдек, ҳамкорликдаги қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга тайёр.
Ўз навбатида, Санкт-Петербург Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб берилиши ҳажми ошишидан манфаатдор. Бунинг учун улгуржи тарқатув марказлари тармоғини яратиш имкониятлари ишлаб чиқилмоқда, деб ёзди Spot.uz.
Бундан ташқари, расмийлар меҳнат миграцияси ва ўзбекистонлик муҳожирларнинг Россиядаги мослашуви йўналиши бўйича ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди.
Сўнгги ойларда Россия ҳудудлари Ўзбекистон билан савдо-сотиқ соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамламоқда. Аввалроқ Краснодар ўлкаси раҳбари Андижон вилояти билан ҳамкорликда савдо уйларини очиш бўйича келишувга эришган, кейинроқ икки томонлама етказиб бериш учун логистика маркази ташкил этилишини маълум қилган эди.
Ўзбекистон мева-сабзавотлари бўйича худди шундай ташаббус Оренбургда ҳам илгари сурилган эди. Ёзда Свердловск вилоятида Ўзбекистон савдо уйи очилиши режалаштирилгани маълум қилинди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!