Бош саҳифаЯнгиликларРоссия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда
Янгиликлар

Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда

Россия бозорининг илдизли сабзавотлар сегментидаги ажиотаж тугади ва нархлар тез пасая бошлади. Бу хусусда «AПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари хабар бермоқда. Ҳатто май охирида ҳам лавлаги ва сабзи нархлари бир неча бор 100 руб/кг ($1,23/кг)га кўтарилиб кетганди. Чунки бозорда уларнинг иккаласи ҳам танқис бўлиб қолди. Бугунга келиб РФ бозорида бутунлай бошқа манзара юзага келган, илдизмевали ўсимликлар таклифи кундан-кунга кўпайиб бормоқда, нарх эса табиийки, тушяпти.

Масалан, ҳозир Россиялик деҳқонлар лавлагини 14-25 руб/кг ($0,19-0,33/кг) нархда таклиф қилмоқдалар. Бу эса ўтган ҳафтадаги нархлардан ўртача 19% арзон демакдир. Айни пайтда сабзи нархлари бир ҳафта ичида 44% арзонлаб, шу кунларда 18-28 руб/кг ($0,24-0,37/кг) оралиғида сотилмоқда.

Бозордаги асосий савдогарларнинг фикрича, бундай ҳолатнинг сабаби ушбу экинларнинг эртапишар навлари экиладиган майдонлар кескин кўпайган. Шу сабабли, бугунги кунда бозорда маҳаллий илдизмевали ўсимликлар бўйича улкан таклиф юзага келди. Баҳор бошларида ушбу сегментда жуда катта талаб пайдо бўлганлиги, нархлар эса кун сайин кўтарилиб кетгани боис, кўпчилик мўмай даромад илинжида сабзи ва лавлаги экиладиган майдонларини кўпайтирди. Баъзилар эса бу сабзавотларни биринчи марта экишга қарор қилди.

Қайд этиш жоизки, РФ бозорларида сабзи нархлари ўтган йилги даражадан ўртача 10%га пасайиб кетди.  Шу билан бирга, лавлаги нархлари ўтган йил июль ойидаги нархлардан 1,7 баравар юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бироқ, кўплаб деҳқонларнинг фикрига кўра, ушбу сегментда нархлар янада пасайиши мумкин, чунки бугунги кунда таклиф талабдан анчагина кўпайиб кетган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин