Музлатилган маҳсулотлар бозори “музлаб” қолганми? Ушбу йўналишдаги тадбиркорлар мавсумдан нималарни кутиши мумкин? Қандай маҳсулотларни музлатишга сармоя киритиш керак?
Логистика занжирлари узилиб, электр энергияси қимматлашган, энергия таъминоти беқарор, ҳар ерда аҳолининг харид қобилияти пасайиб, рақобат кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда бозор иштирокчиларининг бу каби саволлари бисёр. Мазкур саволларга 2023 йилнинг 16 март куни бўлиб ўтадиган «Резаворлар ва мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш — 2023: бозор шарҳи, инвестиция ва истиқболлар» мавзусидаги онлайн конференцияда жавоб олиш мумкин.
Тадбир ФАО, ЕТТБ ва Sapienza Media кўмагида EastFruit лойиҳаси ташаббуси билан ташкил этилди.
Ушбу конференцияда иштирок этиш мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш шарти билан бепул.
EastFruit лойиҳаси келгуси мавсумдаги муаммоларни муҳокама қилиш, энг истиқболли маҳсулотлар ва экспорт йўналишларини белгилаб олиш, бозорнинг янги иштирокчилари жуда ҳам кўп дуч келадиган хатоларнинг олдини олиш ва муваффақиятли тажрибалар билан бўлишиш учун халқаро экспертлар ва бизнес вакилларини бир ерга жамлайди.
Тадбир дастуридан қуйидаги мавзулар ўрин олган:
«Музлатилган мева-сабзавотлар бозоридаги нархлар инқирози – янги имкониятми ёки бизнеснинг қулаши? Мазкур секторнинг глобал истиқболлари»
Спикер: Андрий Ярмак, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Инвестицион департаменти иқтисодчиси, Италия;
«Музлатилган малина нархи тикланадими, агар шундай бўлса, қачон?»
Спикер: Тарас Баштанник, Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА), Украина;
«Маҳсулот музлатиш учун сармоя киритиш кимларга керак ва бошланғич хатоларнинг олдини олиш учун нима қилиш лозим?»
Спикер: Юлия Тимошенко, ФАО халқаро маслаҳатчиси, Украина-Молдова;
«Музлатилган мева-сабзавот маҳсулотларидан қай бири бозор учун қизиқ? Музлатилган мевалар ва резаворлар сифати ҳамда хавфсизлиги — бу қуруқ гап эмас»
Спикер: Дмитро Бульбах, Экспорт ва импорт бўйича директор, АМVEL s.r.о., Чехия;
«Музлатилган мева-сабзавотларнинг жаҳон бозори: маҳсулот структураси, асосий импортёр ва экспортёр мамлакатлар»
Спикер: Андрий Ярмак, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Инвестицион департаменти иқтисодчиси, Италия;
«Музлатилган мева-сабзавотлар бизнеси бўйича бошловчи тадбиркорнинг аччиқ тажрибаси»
Спикер: Бахтиёр Абдувоҳидов, ФАО халқаро маслаҳатчиси, Компания «Хариф», Тожикистон.
Конференция давомида маърузачиларга ўзингизни қизиқтирган барча саволларни беришингиз мумкин.
Санаси ва вақти: 2023 йил 16 март, Тошкент вақти билан соат 13-00
Қаерда — Zoom
Қатнашиш — рўйхатдан ўтиш шарти билан бепул
РЎЙХАТДАН ЎТИШ – БУ ЕРДА.
East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.