Бош саҳифаЯнгиликларҚуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?
ВидеоДолзарбМахсусЯнгиликлар

Қуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?

Тожикистоннинг тўғридан-тўғри боғ ёки даланинг ўзида қуритилиб, қайта ишланадиган машҳур  ўриклари ҳақидаги видеомиз кўплаб шарҳларга сабаб бўлди. Кўпчилик шарҳловчиларнинг қуритилган ўрикларнинг антисанитария шароитида тўғридан-тўғри далада қуритилиши, унинг устига ҳашаротлар қўниши ва чанг тушиши мумкинлигидан хавотирларига сабаб бўлди! Қуритилган меваларга олтингугурт диоксиди билан ишлов берилиши эса томошабинлар орасида янада кўпроқ ғазабга сабаб бўлди! «Заҳар!», «Энди  билдим, нима учун қуритилган ўрик еганимдан кейин ошқозоним оғриши сабабини», “Олтингугурт даҳшатли заҳар”, дея эътироз билдиришди одамлар. Шу боис ҳам, биз бу ҳақли эътирозларга жавоб бериш учун янги видео тайёрладик, унда ўриклар боғларда йиғиб олинганидан кейин нима бўлишини, қуритилган меваларнинг хавфсизлиги ва тозалиги нечоғли эҳтиёткорлик билан таъминланишини кўрсатиб бермоқчимиз. Видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Видеотасвирдан олинган маълумотлардан келиб чиқиб, шуни қайд этиш жоиз:

1) Дала ёки боғда қуритилган қуритилган ўрик хом ашё ҳисобланади ва у якуний истеъмолчига етиб бормаслиги керак. Аммо  баъзи мамлакатларда ушбу қоидага риоя қилинмайди.

2) Маҳсулотдаги озгина олтингугурт қолдиғи моғор замбуруғлари ишлаб чиқадиган ҳаёт учун хавфли микотоксинларга нисбатан анча камроқ зарарлидир, олтингугурт диоксиди билан ишлов бериш эса ушбу замбуруғларнинг ривожланишига йўл қўймайди.

3) Деярли барча қуритилган мевалар, шунингдек, хавфли замбуруғлар ривожланишига мойил бўлган бошқа кўплаб сархил мевалар истеъмолчи учун хавфсиз бўлишини таъминлаш мақсадида ҳосил йиғиб олинганидан сўнг олтингугурт ёки бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш жараёнидан ўтади.

4) Афлатоксинлар энг хавфли микотоксинлардан бири бўлиб, кўпинча, тўғри ишлов берилмаган қуритилган меваларда учрайди. Улар ҳаёт учун хавфли токсинлардир.

Афлатоксиннинг юқори дозаси организмга киргудек бўлса, жигарнинг оғир шикастланиши туфайли бир неча кун ичида ўлим юз беради, паст дозада қабул қилинганида эса кўпинча, иммунитет тушиши, ДНК шикастланиши ва онкогенлар фаоллашиши билан тавсифланадиган сурункали афлатоксикоз  ривожланади.

5) Ҳар йили биргина афлатоксинлар туфайли келиб чиқувчи жигар саратонидан 155 000 киши вафот этади — бу ҳақида 2019 йил охирида Мичиган университети олимлари Виржиния (АҚШ)да бўлиб ўтган «Toxic Symposium»да хабар беришган.

6) Микотоксинларнинг аксарияти кимёвий жиҳатдан барқарор бўлиб, иссиқлик билан ишлов берилганида йўқ бўлиб кетмайди. Шунинг учун ишлаб чиқарувчининг асосий вазифаси уларнинг шаклланишига йўл қўймасликдир. Табиийки, қуритилган ўрик ёки бошқа қуритилган мевалардан хавфсирашга ҳожат йўқ, айниқса, улар лотокларда эмас, сифат ва хавфсизлик назорати, одатда, юқори бўладиган тармоқ дўконларида сотилса, маҳсулот хавфсизлиги таъминланади. Агар  қуритилган мевалар ёки ёнғоқларда афлатоксинлар мавжудлигига шубҳа бўлса (бу моғор қоплама ёки ёқимсиз ҳид мавжудлиги билан ифодаланади), уларни истеъмол қилмаган маъқул.

Эслатиб ўтамиз, қуритилган ўрик Тожикистоннинг энг муҳим маҳсулотларидан бири бўлиб, мамлакатнинг аксарият аҳолиси учун ўзига хос муқобил валюта вазифасини ўтайди.  Тахминларга кўра, Тожикистон ҳар йили 100 минг тоннага яқин қуритилган мева экспорт қилади, фақат биз бу маълумотнинг расмий тасдиғини топа олмадик. Шундай бўлса-да, қуритилган мевалар мамлакат мева-сабзавотчилик тармоғининг энг муҳим таркибий қисми, маҳаллий аҳоли учун муҳим даромад манбаи эканлиги инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин