Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда
Янгиликлар

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

Сўнгги кунларда Қозоғистон шаҳарларида картошка нархи пасайган. Мисол учун, Костанай шаҳрида бундан бир ҳафта аввал картошканинг килограмми 347 тенге эди, энди ушбу маҳсулот нархи 210 тангани ташкил қилмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, бу йил картошкадан яхши ҳосил олиниши кутилмоқда. Бу ҳақида  “АПК Новости” хабар берган.

Ҳозирги нархларга Ўзбекистондан олиб келинаётган арзон картошка ва Қозоғистон жанубидаги эртаги навлар таъсир кўрсатмоқда. Қолаверса, эртапишар картошка навлари ҳосили тез орада мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам йиғиб олина бошлайди. Картошка учун йил самарали бўлди. Ёмғирлар яхши ёғди. Шу боис, энди маҳсулот нархи туша бошлайди. Россияда ҳам картошка ҳосили мўл бўлади«, дейди Петропавловсклик картошка етиштирувчи фермер Андрей Стрелец.

Ўтган йили нархлар карантин чекловлари ва иқлим шароити ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилган эди.  Ўшанда баҳор жуда иссиқ келган, Қозоғистонда ҳам, Россияда ҳам қурғоқчилик бўлган эди. Омбордаги картошка тез ёмонлаша бошлади, шунинг учун фермерлар ҳосилни тезроқ сотишга ҳаракат қилишган эди.

«Бу йил ҳосил жуда юқори бўлади. Хўжалигимиз гектарига 50 тоннадан ортиқ маҳсулот йиғишни режалаштирган. Бизнинг бозорларимиз тайин. Йилига 3 минг тонна картошка сотамиз. Ҳозир эса 8 минг тонна картошкага ҳам харидор бор”, дейди фермер.

Аммо Андрей Стрелецнинг сўзларига кўра, юқори ҳосил нархлар пасайишини англатмайди. Фермернинг қайд этишича, Россия санкциялари билан боғлиқ бўлган эҳтиёт қисмлар, қишлоқ хўжалиги техникаси нархи кенг кўламда ошган.  Бундан ташқари, логистика ҳам ўзгарди.  Ёқилғи-мойлаш материаллари бўйича ноаниқлик мавжуд.

Фермер шу муносабат билан келажакда нархлар фақат кўтарилади, деб ҳисобламоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин